FACEBOOK ШИРКАТИ НОМИ META’ГА ЎЗГАРАДИ, ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ НОМИ ЎЗГАРИШСИЗ ҚОЛАДИ

Facebook ширкати ребрендинг доирасида ўз номини Meta деб ўзгартиришга қарор қилинганини очиқлади.

Facebook асосчиси ва раҳбари Марк Цукербергнинг 28 октябр куни билдиришича, янги ном ширкат амалга ошираётган ишларни яхшироқ акс эттиради.

Бу ўзгариш Facebook, Instagram ва Whatsapp каби ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар номига дахл қилмайди – улар аввалги номлари билан фаолиятларини давом эттираверадилар. Meta номи бу ресурсларга эгалик қилувчи асосий ширкатга берилади, холос.

Би-би-си қайдича, ребрендингга оид қарор Facebook бўйича қатор салбий чиқишлар ортидан олинган. Аввалроқ ширкатнинг собиқ ходималаридан бири Фрэнсис Хауген тармоқдан маълумотлар сизганини очиқлаган ҳамда Facebook раҳбариятини хавфсизликдан кўра даромад олиш кўпроқ қизиқтиришига оид айблов иддаоларини илгари сурган эди.

Бизни  Facebook   Telegram       Instagram   да ҳам  кузатиб боринг!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: