РОССИЯДА КОРОНАВИРУСНИНГ ЯНГИ ТУРИ БИЛАН БОҒЛИҚ БЕШТА ҲОЛАТ ҚАЙД ЭТИЛДИ

Москва ва Москва областида учта, Татаристонда иккита ҳолат аниқланган.

Россияда AY.4.2 коронавирусининг «дельта»-штамми билан боғлиқ бешта ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Роспотребнадзор вакили Камил Хафизов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Москва ва Москва областида учта, Татаристонда иккита ҳолат қайд этилган.

Хафизовнинг таъкидлашича, Роспотребнадзор институтлари ва бошқа муассасалар вирус патогенининг ўзгарувчанлигини мунтазам равишда кузатиб турибди.

Охирги ҳафталарда Россияда коронавирус юқтириш ва ўлим ҳолатлари кескин ошди. Мамлакатда кеча коронавирус юқтириш билан боғлиқ 40 096та ҳолат қайд этилди, 1 159 нафар бемор вафот этди. Ҳар икки кўрсаткич пандемия даври учун рекорд ҳисобланади.

28 октябр куни Москва, Москва области ва яна тўрт регионда ишланмайдиган кунлар даври бошланди.

 Бизни    Facebook    Telegram    Instagram  да ҳам  кузатиб боринг!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: