ТОЖИКИСТОН ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ СУҒД ВИЛОЯТИДА ИККИ ҚОТИЛЛИК ФАКТИ ТЕКШИРИЛГАНИ ҲАҚИДА ХАБАР БЕРДИ

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида милиция ходимлари қотиллик содир этганликда гумонланиб Спитамен ноҳияси Куруш қишлоқ жамоатида истиқомат қилувчи 45 ёшли фуқарони қўлга олишди.

Гумонланувчи илгари Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 237-моддаси 3-қисми ва 195-моддалари билан судланган.

Тожикистон ички ишлар вазирлиги матбуот маркази маълумотларига кўра, юкоридаги гумон килинувчи 2021 йилнинг 17 октябрида, тахминан 22:30ларда, шу ноҳиянинг Фароб қишлоғида, темир йўл линияси яқинида, оилавий жанжал туфайли, у 32 ёшли ўз хотинини уради, кейин бошига бир тош билан ўлгунича бир неча марта уради.

Шундан кейин гумонланувчи ўз жиноятини яшириш мақсадида хотинининг жасадини халтага солиб, Спитамен ноҳиясидаги Фарҳод каналига ташлаган.

Ушбу ҳолат юзасидан Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 1-моддаси 104-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Шундай яна бир вокеа, 2021 йилнинг 9 ноябрида, соат 16:00ларда, Бобожон Ғафуров ноҳиясининг Унжи жамоатида яшовчи 27 ёшли фуқаро мобил телефони орқали 25 ёшли хотинини Ғафуров шаҳарчасида жойлашган коммунал корхонага таклиф қилади, кейин оилавий жанжал чиқариб, хотини танасининг турли жойларига 13 марта  пичоқ уради.

«Натижада, 25 ёшли аёл жойида вафот этди. Кейинроқ гумонланувчи ўзини уч марта пичоқлаб, ўзига тан жароҳати етказган ва шифохонага ётқизилган. Бу факт юзасидан тергов олиб борилмоқда», — дея қайд этади манба.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: