ЮЗДАН ОРТИҚ ДАВЛАТ 2030 ЙИЛГАЧА ЎРМОНЛАРНИ КЕСИШНИ ТЎХТАТИШ ШАРТНОМАСИНИ ИМЗОЛАШИ КУТИЛМОҚДА

Иқлим ўзгариши муаммоларига бағишланган БМТ саммитининг 2 ноябрда ўтадиган мажлисида жаҳоннинг юздан ортиқ давлати 2030 йилгача ўрмонларни кесишни тўхтатиш ва ўрмонларни қайта тиклаш шартномасини имзолаши кутилмоқда. Саммит Шотландиянинг Глазго шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Шартномани имзоловчи давлатлар ҳиссасига Ер шаридаги ўрмонларнинг 85 фоизи тўғри келади. Ўрмонларни кесиш мажбуриятини оладиган давлатлар қаторида Бразилия, Индонезия ва Конго ҳам бор. Бу уч давлатда жаҳондаги энг катта ва йўқолиб кетиш хавфи остида қолаётган ўрмонлар мавжуд.

Британия Бош вазири офисининг билдиришича, ўрмонларни кесишни тўхтатиш мажбуриятини олувчи давлатларга кўрилган зарарни қоплаш учун 12 донор давлат 2025 йилгача давлат бюджетидан 12 миллиард доллар ажратади, бундан ташқари хусусий ширкатлар бу давлатларга 7,2 миллиард доллар беради.

Ўттиздан ортиқ йирик молия институтлари эса ўрмонларни кесиш билан боғлиқ лойиҳаларга инвестиция ётқизишдан бош тортади.

Бизни   Facebook   Telegram    Instagram да ҳам  кузатиб боринг!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: