680 МИНГ ДОЛЛАРЛИК УЧАР МОТОЦИКЛ

Японияда дронлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ALI Technologies стартапи учар мотоцикл XTurismo Limited Edition’ни тақдим этди ва унинг сотувга чиқарилишини эълон қилди. Қурилма нархи 77,7 млн иенани (680 минг доллар) ташкил қилади.

The Japan Times нашрининг хабар беришича, учар мотоцикл битта оддий ва 4 та электр двигател ҳамда 6 та паррак билан жиҳозланган. Унинг оғирлиги 300 кгни ташкил қилади. Ҳовербайк 40 дақиқагача 100 км/соат тезлик билан парвоз қила олади.

309 км/соат тезликда ҳаракатлана оладиган электромобил

Ҳиндистоннинг Vazirani Automotive компанияси Ekonk электр гиперкарини тақдим этди. Бир ўринли электромобилнинг қуввати 722 от кучига тенг, оғирлиги 738 кг. Электромобил 2,54 сония ичида тезлигини соатига 100 километрга етказа олади. Унинг максимал тезлиги 309 км/соатни ташкил этади. Авто электр батареяларини совитувчи махсус тизим билан жиҳозланган.

Бизни   Facebook   Telegram    Instagram да ҳам  кузатиб боринг!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: