АҚШДА 5 ЁШДАН 11 ЁШГАЧА БЎЛГАН БОЛАЛАР УЧУН PFIZER ВАКЦИНАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ МАЪҚУЛЛАНДИ

АҚШнинг хасталикларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун коронавирусга қарши Pfizer/BioNTech вакцинасидан фойдаланишни расман маъқуллади. Бу ҳақда 2 ноябр куни АҚШ соғлиқни сақлаш идоралари маълумот тарқатишди. Болалар дозаси катталар дозасининг тақрибан учдан бирига тўғри келади.

Ҳукумат ва Pfizer ширкати болаларни эмлаш кампаниятига тайёргарлик доирасида дорихоналар ва педиатрик клиникаларга вакциналар етказишни бошлаган. Эмлаш жараёни 3 ноябрдан бошланиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, Қўшма Штатларда эмланишига монелик кўрилмаган 5 ёшдан 11 ёшгача болалар сони 28 миллион нафарга яқиндир. АҚШ президенти Жо Байден CDC нинг болалар учун Pfizer вакцинасидан фойдаланишни маъқуллашга оид қарорини пандемияга қарши курашда “олға босилган катта қадам” дея таърифлаган.

Бу ёшдаги ва бундан кичик ёшдаги болаларни COVID-19 га қарши эмлаш тадбири аввалроқ Хитой, Куба ва Бирлашган Араб Амирликлари дохил бир неча мамлакатгина маъқуллаган эди.

 Бизни  Facebook   Telegram    Instagram  да ҳам  кузатиб боринг!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: