ЖССТ ҲИНДИСТОННИНГ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ВАКЦИНАСИДАН ФОЙДАЛАНИШГА РУХСАТ БЕРДИ

ЖССТ кўрсатмасига мувофиқ, вакцина 18 ёшдан катталарга тўрт ҳафта оралиқда икки доза киритилади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистоннинг Bharat Biotech компанияси ишлаб чиқарган коронавирусга қарши Covaxin вакцинасидан фавқулодда тартибда фойдаланишга рухсат берди.

Экспертлар вакцина «коронавирусдан ҳимоя қилиш бўйича ЖССТ стандартларига мос келиши»ни билдирган.

ЖССТ кўрсатмасига мувофиқ, вакцина 18 ёшдан катталарга тўрт ҳафта оралиқда икки доза киритилади.

Bharat Biotech ёзда коронавирусга қарши ишлаб чиқарган вакцинаси учинчи босқич клиник синовларда 77,8 фоиз самарадорлик кўрсатганини маълум қилганди.

Аввалроқ ушбу вакцинадан фойдаланишга Бразилия ва Ҳиндистонда рухсат берилганди.

 Бизни   Facebook   Telegram    Instagram  да ҳам  кузатиб боринг!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: