РОССИЯДА ҲАРБИЙ ТРАНСПОРТ САМОЛЁТИ ҚУЛАДИ

Кеча, 3 ноябр куни Россиянинг Иркутск вилоятида Ан-12 ҳарбий транспорт самолёти қулади. Ҳаво кемаси бортида 9 киши бўлган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Самолёт Пивовариха қишлоғида қулаган ва ёнилғи тўкилиши сабабли 300 кв метр майдонда ёнғин содир бўлган. Самолётдагиларнинг беш нафари экипаж аъзолари, тўрт нафари юкни кузатиб борувчилар бўлган. Ҳодисада ҳеч ким омон қолмаган.

Иркутск вилояти расмийларига кўра, самолётда Беларус, Украина ва Россия фуқаролари бўлган.

Тергов самолёт ҳалокати сабабларининг барча мумкин бўлган версияларини кўриб чиқмоқда. Улар орасида учувчи хатоси, об-ҳаво шароити, шунингдек, самолётнинг техник носозлиги бор. Ҳалокат бўйича ҳаракат ва эксплуатация хавфсизлиги қоидаларини бузиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. У Тергов қўмитасининг марказий аппаратига ўтказилди.

Маълумотларга кўра, қулаган самолётдан 1968 йилдан бери фойдаланиб келинган.

 Бизни   Facebook   Telegram    Instagram да ҳам  кузатиб боринг!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: