ИККИ ЭРКАК НОҚОНУЙ РАВИШДА ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТГАНЛИКДА ГУМОН ҚИЛИНМОҚДА

Хужанд шаҳри фуқаролари 34 ёшли эркакни мажбуран каптархонага жойлаб, шу тариқа уни ноқонуний равишда озодликдан маҳрум қилган.

Олиб борилган тезкор- қидирув тадбирлари давомида милиция ходимлари томонидан Хужанд шаҳрида яшовчи 56 ёшли эркак ва 23 ёшли йигит ноқонуний равишда озодликдан маҳрум қилишда гумонланиб қӯлга олинди.

«Юқорида тилга олинганлар 2021 йилнинг 9 ноябр куни тахминан соат 15:00 да   ушбу шаҳарда яшовчи 34 ёшли эркакка  учта ҳолатда 2021 йилнинг 1 ноябрига қадар фоизлари билан 20 минг сомоний пул берганликлари , бироқ у олинган суммани вақтида қайтариб бера олмагани сабабли алдов йӯли билан ӯз яшаш жойларига олиб кетишган,— деб хабар беради Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати.

Сӯнгра, таёқ билан бир неча маротаба уриб, ӯз яшаш жойларидаги каптархонага мажбуран жойлаштирдилар ва у ерда қонунга хилоф равишда бир соат ушлаб туриб, озодликдан маҳрум қилдилар.

Мазкур ҳолат юзасидан Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 131- моддаси 2- қисми билан жиноят иши қӯзғатилиб,  тергов ишлари олиб борилмоқда.

 Бизни  Facebook   Telegram    Instagram да ҳам  кузатиб боринг!

 

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: