КӮЛОБДА БИР НЕЧА КИШИ ЗАҲАРЛАНДИ, ИККИ КИШИ ВАФОТ ЭТДИ. НИМАДАН ЭКАНЛИГИ НОМАЪЛУМ ҚОЛМОҚДА

6 ноябр куни Кӯлоб юқумли касалликлар касалхонасига Балжувон ноҳиясининг 4 нафар фуқароси заҳарланганлик ташхиси билан келтирилди. Иккинчи куни улардан икки нафари вафот этдилар. Лекин улар нимадан заҳарланганликлари ҳалигача номаълум қолмоқда.

Балжувон ноҳиясидаги Девдор қишлоғи фуқароси, 33 ёшли Зафар Шарипов хотини Бибизайнаб Абдулазиз ва фарзанди билан Зарнисор қишлоғидаги қайнонасининг уйига борадилар. У ерда оила аъзолари билан овқатланишади, шундан кейин тӯртталаси: Зафар Шариповнинг ӯзи, хотини Бибизайнаб Абдулазиз, уларнинг бир яшар қизчалари Бибинисои Зафар, шунингдек, Бибизайнабнинг 13 ёшли кенжа укаси Абдумудасирларнинг аҳволи ёмонлашади.

6 ноябр куни уларни Кӯлоб юқумли касалликлар касалхонасига олиб келишгандан кейин, эртасига Зафар Шарипов ва Абдумудасирлар вафот этишади. Бибизайнаб ва қизалоuининг аҳволи мӯътадиллашгандан кейин уларни юқумли касалликлар касалхонасидан вилоятга олиб келишади.

Кӯлоб юқумли касалликлар касалхонаси духтури Саидовнинг айтишича, заҳарланганларнинг анализлари Республика лабораториясига юборилган, заҳарланиш сабаби кимёвий заҳарланиш дея ташхис қӯйилган. «ҳозирча аниқ жавоб йӯқ»,-дея хабар беради Саидов.

Балжувон ноҳияси санитария-эпидемиология маркази директори Беҳрӯз Холовнинг айтишича, заҳарланиш сабабини аниқлаш учун комиссия тузилган.

«Биз заҳарланиш юз берган қишлоққа бориб, уйни текширдик. Уйнинг ҳамма жойини текширдик, бирор хил кимёвий заҳар, консерваланган маҳсулот топмадик. Уйдаги ҳамма нарсани текширдик. Фақат қурут, хурмо ва олма топдик. Улардан намуна олиб, текширув учун жӯнатдик»,-деди у.

Бизни   Facebook   Telegram     Instagram  да ҳам  кузатиб боринг!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: