ДУШАНБЕДА “РОССИЯ – ТОЖИКИСТОН ДЎСТЛИК ПОЙГАСИ” ЎТКАЗИЛАДИ

Душанбеда 13 ноябр куни, яъни шанба куни пойтахтдаги ипподромда «Россия-Тожикистон дўстлик пойгаси» бўлиб ўтади.  Спорт тадбири Россотрудничествонинг Тожикистондаги ваколатхонаси томонидан Ёшлар ва спорт ишлари қўмитаси ҳамда мамлакат енгил атлетика федерацияси кўмагида ташкил этилди.

Ушбу тадбир Улуғ Ватан уруши йилларида Октябр инқилобининг 24 йиллиги шарафига уюштирилган Москвадаги парадда Совет қўшинлари аскарлари ва қўмондонларининг Қизил майдондан ўтиб тўғридан-тўғри фронтга кетишади ва шу параднинг 80 йиллигига бағишланади, деб хабар берди «Азия –Плюс»га Россотрудничестводан.

Пойгада қатнашиш учун олдиндан рўйхатдан ўтиш керак.  Ҳужжатлар 12 ноябр куни соат 9:00 дан 18:00 гача Душанбе шаҳри,  Академик Раджабовлар кўчаси 9/1даги Рус уйида қабул қилинар эди.  Мурожаат учун телефон: +992 372 21 8947.

Ўзингиз билан паспорт ёки бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлиши керак.  Рўйхатдан ўтгандан сўнг иштирокчиларга старт рақамлари ва тадбир рамзлари туширилган футболкалар берилади.

Пойгада 16 ёшгача бўлган шахслар иштирок эта олмайди, иштирокчилар сони эса 60 нафар югурувчи билан чекланган.

 Пойганинг масофаси 10 км бўлиб, унинг ғолиблари эркаклар ва аёллар ўртасида алоҳида аниқланади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: