МИНСК ВИЛОЯТИ СУҒД ӮРМОН ХӮЖАЛИГИГА ЁРДАМ БЕРАДИ

Суғд ва Минск вилоятлари ӯрмонларни барпо этиш ва тиклаш соҳасида ҳамкорлик қилади.

Суғд вилояти делегациясининг Белорус Республикасига иш сафари доирасида вилоят ӯрмон хӯжалиги бошқармаси, Логойск ноҳияси ижроия комитети ва Минск вилояти ӯрмон хӯжалиги ишлаб чиқариш бирлашмаси ӯртасида меморандум имзоланди.

Вилоят матбуот хизмати хабарига кӯра, меморандумга мувофиқ томонлар ӯрмонларни барпо этиш ва тиклаш, ӯрмон маҳсулотларини қайта ишлаш бӯйича ҳамкорликни мустаҳкамлайдилар. Шунингдек, асаларичилик, сайёҳликни ривожлантириш, ӯзаро тажриба алмашишга махсус эътибор қаратилади.

Манбанинг қайд этишича, меморандум  Суғд вилояти ӯрмон хӯжалиги бошқармаси бошлиғи Насимжон Ҳожизода, Логойск ноҳияси ижроия комитети раиси Александр Ласевич ва Минск вилояти ӯрмон хӯжалиги ишлаб чиқариш бирлашмаси раиси Евгений Крискевич томонидан имзоланган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: