СУҒД ВИЛОЯТИ РАИСИ «ПАНҶШАНБЕ» БОЗОРИ ҲУДУДИНИ НОҚОНУНИЙ ИНШООТЛАРДАН ТОЗАЛАШНИ ТОПШИРДИ

Суғд вилояти раҳбари вилоят бозорлари ҳудудларида ёнғин хавфсизлигига риоя этилмаётганлигидан норозилик билдирди.

» Бозорлар  ҳудудида ёнғин хавфсизлиги чораларига риоя қилинмаяпти. Бу муаммога жиддийроқ ёндашиш керак. Шаҳарсозликда ҳеч қандай «ӯзиникига ён босиш» деган гаплар бӯлиши мумкин эмас. Биз тарихий мавзеларни асраб- авайлашимиз керак», деди Суғд вилояти раҳбари Ражаббой Аҳмадзода 2021 йилнинг 9 ноябр куни Хужанд шаҳридаги Спорт қасрида ӯтказилган Шаҳарсозлик кенгаши йиғилиши ва қурилаётган иншоотлар кӯргазмасида сӯзлаган нутқида.

Вилоят раҳбари Хужанд шаҳридаги «Панҷшанбе» бозори ҳудудидаги ноқонуний бинолар муаммосига ҳам тӯхталиб ӯтди.

— Белоруссияга сафаримиз чоғида тарихий мавзеларимизнинг бетакрорлиги, аниқроғи Шайх Маслиҳатдин мақбараси, «Панҷшанбе» бозори ва Хужанд қалъаси меъморчилиги сақланиб қолганлиги ҳақида кӯп эшитдик. Бу шуни англатадики, биз шаҳар ва бутун минтақа тарихини сақлаб қолишимиз керак»- қайд этди у.

Ражаббой Аҳмадзода масъулларга шаҳарсозлик тарихини ҳимоя қилиш бӯйича чоралар кӯришни топширди.

«Тарихий меъморий иншоотларни босқичма-босқич тартибга солиш лозим. Хусусан, «Панҷшанбе» бозори ҳудудини ноқонуний  қурилган иншоотлардан бутунлай тозалаш зарур. Бу давлат раҳбарининг топшириғи», — деб  хулоса қилди Ражаббой Аҳмадзода.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: