СУҒД ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИ ХУЖАНД ШАҲРИ АҲОЛИСИ БИЛАН УЧРАШДИ

Суғд вилояти Соғлиқни сақлаш Бошқармасининг янги тайинланган  бошлиғи  Ҳабибулло Муҳиддинов ӯз иш фаолиятини Хужанд шаҳри маҳаллалари  аҳолиси билан учрашувдан бошлади.

Суғд вилояти Соғлом турмуш тарзини шакллантириш марказидан хабар беришларича, дастлабки учрашув Хужанд шаҳрининг Чорчароғ маҳалласида бӯлиб ӯтди. Учрашувда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва аҳоли томонидан эҳтиёт чораларига риоя қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Манбанинг қайд этишича, учрашув чоғида аҳолининг соғлиқни сақлаш масалалари бӯйича мавжуд муаммолари юзасидан суҳбат ӯтказилди. Ҳабибулло Муҳиддиновнинг ана шундай учрашувлари Хужанд шаҳрининг Масҷиди сурх, Раззоқ ва Жаббор Расулов маҳалларида ҳам бӯлиб ӯтди.

Эслатиб ӯтамиз, Ҳабибулло Муҳиддинов 2021 йилнинг 22 октярида Суғд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган эди. Бу лавозимда у айни пайтда С. Қутфиддинов номидаги Суғд вилояти клиник шифохонасида раҳбарлик қилаётган Фаррух Мақсудзода ӯрнини эгаллади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: