ТОЖИК САМБОЧИСИ АКМАЛИДДИН КАРИМОВ ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ БӮЛДИ

Тошкентда ӯтказилган самбо бӯйича жаҳон чемпионатида 58 килограммгача вазн тоифасида олтин медални қӯлга киритди.

Акмалиддин Каримов 12 ноябр куни Тошкент шаҳрида ӯтказилган жаҳон чемпионатида олтин медални қӯлга киритди ва Тожикистонлик тӯртинчи чемпион-самбочи бӯлди.

Бунгача самбо бӯйича Саидмӯмин Раҳимов(1975), Беҳрӯз Ҳӯжазод(2017) ва Хушқадам Хусравов(2018) жаҳон чемпиони бӯлишган.

Самбо бӯйича жаҳон мусобақаларида  58 килограммгача бӯлган вазн тоифасида тӯртта кумуш медал соҳиби Акмалиддин Каримов Тринидада ва Тобаго, Марокко ва Қозоғистон спортчилари устидан уч марта ғалаба қозониб, Тошкент чемпионати финалига чиқди.

Финал баҳсида у россиялик рақиби Саян Хартекдан устун келди.

Яна бир тожикистонлик самбочи Хушқадам Хусравов 64 килограммгача бӯлган вазн тоифасида чемпионат финалига чиқди. Финалгача Қирғизистон, АҚШ, Италия, ва Россия спортчиларини мағлубиятга учратди, финалда қозоғистонлик рақиби Рахат Жананиетга имкониятни бой бериб, кумуш медални қӯлга киритди.

Тошкентда ӯтказилаётган самбо бӯйича жаҳон чемпионида 50та давлатдан спортчилар иштирок этмоқда. Эркаклар биринчилигида Тожикистондан етти нафар спортчи –Акмалиддин Каримов(-58кг), Хушқадам Хусравов(-64кг), Муҳаммадисо Ражабов(-71кг),  Зафар Олимшоев (-88кг), Фирдавс Насимов(-98кг) ва Хуршед Мажидов(98кг) иштирок этди.

Аёллар биринчилигида 59 килограммгача бӯлган вазн тоифасида Шоҳида Қаландарова Тожикистон шарафини ҳимоя қилди. У 1/8 финалда румин спортчиси Анде Валвойга ютқазди.

  • Ушбу чемпионатда ҳар бир вазн тоифасида  олтин медал соҳиблари 4000 доллар, кумуш -3000 доллар ва бронза медал соҳиблари 2000 доллар билан тақдирланади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: