АҚШДА ДУНЁДАГИ БИРИНЧИ СУНЪИЙ ГЎШТ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ ЗАВОД ОЧИЛДИ

АҚШнинг Калифорния штатидаги Эмеривилл шаҳрида сунъий гўшт ишлаб чиқарувчи завод очилди. Бу ҳақда “Food Business News”га асосланиб хабар берилган. 

Заводда йилига 180 тоннадан ортиқ сунъий гўшт ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ҳозирча эса 25 тонна ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Upside Foods компанияси 2015 йилдан бери пробиркада гўшт ишлаб чиқмоқда. Компания асосчиси Ума Валетининг сўзларига кўра, 2015 йилда улар дунёда биринчи бўлиб сунъий гўштни ишлаб чиқарган ва бир мунча вақт ўтгач, тўлиқ қувватли завод қурилишини тасаввур қилиш ҳақиқатдан йироқ бўлиб туюлган.

“Бугун орзу ҳақиқатга айланди ва бу фақат бошланиши”, дейилган хабарда.

Деярли 5 минг квадрат метр ишлаб чиқариш майдони Upside Foods томонидан буюртма қилинган ускуналар билан жиҳозланган.

Катта эҳтимол билан улар биореакторлар бўлиб, уларда гўшт озуқавий муҳитда етиштирилади. Атроф-муҳитга минимал таъсир кўрсатадиган бузоқ гўшти, парранда гўшти ва денгиз маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: