КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ИТ

Буюк Британияда илк марта итнинг Covid-19 юқтириш ҳолати қайд этилди.

Соғлиқ хавфсизлиги агентлиги бу каби ҳолатлар кам учраши, ит, мушук ва бошқа уй ҳайвонлари ўз эгаларига коронавирус юқтириши борасида жиддий исбот йўқ эканини билдирди. Мушук, ит эгаларига ҳеч бўлмаганда оддий гигиенадан келиб чиқиб, қўлларни тез-тез ювиб туриш тавсия этилди.

Агентликнинг ёзишича, жониворлар юнги эшик ушлагичлари каби жуда қисқа вақт давомида коронавирус ташувчиси бўлиши мумкин. Буюк Британия бош ветеринари Кристин Миддлмисснинг айтишича, «касалланган ит умуман бошқа сабаб туфайли даволанган, ҳозир тузалмоқда. Итларнинг коронавирусни юқтириб олиш ҳолатлари кам учрайди ва улар тез тузалади».

Агар касаллик уй ҳайвонларидан одамга юқишини кўрсатувчи янги ҳолатлар пайдо бўлса, Соғлиқ хавфсизлиги агентлиги бу ҳақида зудлик билан хабар қилишга ваъда берди.

Аввалроқ Сингапурдаги ҳайвонот боғида икки шерда коронавирус тасдиқланганди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: