“ИСТИҚЛОЛ” МАЙДОНИДА КӮЧАТЛАР ЭКИШ ВА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШУВ

14 ноябр  куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси Раиси, Душанбе шаҳри Раиси муҳтарам Рустами Эмомали, Тожикистон Республикаси Бош вазири муҳтарам Қоҳир Расулзода ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Намояндалар мажлиси  Раиси муҳтарам Маҳмадтоир Зокирзода билан биргаликда “Истиқлол” майдонида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишиб, боғнинг бир гӯшасида ноёб секвойя дарахти кӯчати ӯтказди.

Қайд этиш жоизки, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон 20 йил аввал Калифорния секвойяси кӯчатларини хориждан шахсан келтириб, Миллат қасрининг боғида парвариш қилган эди.

Калифорния секвойя дарахти ноёб ва гӯзал дарахт бӯлиб, 3000 йилгача умр кӯради.Секвойя Тожикистон иқлими шароитида 1000 йилгача умр кӯриши мумкин.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон кӯчат экиш билан мамлакатда кӯчат экиш ва атроф-муҳитни кӯкаламзорлаштириш маъракасини бошлаб берди.

Шу кунларда ёки бу мавсумда дарахт экиш ӯзига хос хусусиятларга эга ва ниҳолнинг 99 фоиз яхши ривожланишига ёрдам беради.

Таъкидлаш жоизки, “Истиқлол” майдонида боғ барпо этиш учун бугунги кунга қадар Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита кӯрсатмалари билан хориждан кӯплаб манзарали дарахтлар келтирилган.

Умуман олганда, шу кунгача “Истиқлол” боғининг алоҳида гӯшаларида 5510 туп нодир ва кӯркам манзарали дарахт кӯчатлари ӯтказилиб, уларнинг ривожланиши қониқарли даражада.

Гӯзаллик ва табиатга муҳаббат уйғотадиган маданият ва истироҳат  масканларини барпо этишнинг  барча меъёрларига риоя қилган ҳолда, бетакрор санъатга эга бу жозибали мавзе лойиҳаси Давлат раҳбари Эмомали Раҳмон томонидан ишлаб чиқилган.

Келгусида “Истиқлол” майдонидаги истироҳат  боғида минтақага мослаштирилган ноёб сояли ва манзарали дарахтлар экилади.

“Истиқлол” майдони фойдаланишга топширилганидан сӯнг, ушбу мавзе шонли тожик халқининг иродаси бӯлган мустақиллик ва озодлик рамзи ӯрнатилганлиги сабабли пойтахтнинг бош ва марказий майдонига айланади.

Мазкур иншоотнинг умумий майдони 30 гектар бӯлиб, шундан 2,7 гектарини  сиёсий тадбирлар ӯтказиладиган  майдон ташкил этади.

Бугунги кӯчат экиш маросимида иштирок этгандан сӯнг Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон, Душанбе шаҳри Раиси Рустам Эмомали, Бош вазир Қоҳир Расулзода ва Олий Мажлис  Намояндалар мажлиси Раиси Маҳмадтоир Зокирзода билан “Истиқлол” майдонида олиб  борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

Душанбе шаҳрида бунёдкорлик жараёнининг давом этиши, “Истиқлол ва Озодлик” тимсоли бӯлган меъморий мажмуанинг барпо этилиши юртимиз фаровонлиги ва  тараққиётидан далолат беради.

 

Боғнинг асосий иншооти — мустақиллик ва озодлик рамзлари ӯрин олган “Истиқлол” майдони 2022 йилда фойдаланишга топширилади.

Қурилиш ишларининг бориши мамлакат Президентининг доимий назорати остида бӯлиб,  Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон қурилиш жараёни билан танишув чоғида  Душанбе шаҳри давлат ҳокимияти ижроия органи раҳбарияти эътиборини ишларнинг сифатли ва ӯз вақтида бажарилишига, қурилиш материалларининг сифати ва бошқа ободонлаштириш тадбирларини кенгайтиришга қаратди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: