РОССИЯ МАХСУС КУЧЛАРИ ТОЖИК-АФҒОН ЧЕГАРАСИДА ҲАРБИЙ МАШҒУЛОТЛАР ӮТКАЗАДИ

Россия махсус кучлари тожик-афғон чегарасида ҳарбий машғулотлар ӯтказади.
17 — 19 ноябр кунлари Россия Марказий ҳарбий округи ҳарбийлари биринчи марта КХШТнинг “Кобальт” махсус кучларининг Тожикистондаги машғулотларида иштирок этади.
Тожикистонда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг Тезкор реакция коллектив кучлари қӯшинларининг “Кобальт-2021” қӯшма машғулотлари ӯтказилади, деб хабар беради Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати.

“Машқлар 17-19 ноябр кунлари Фахробод полигонида бӯлиб ӯтади”, дейилади хабарда. Аниқланишича,Россия Марказий ҳарбий округи ҳарбийлари махсус кучларнинг қӯшма машқларида биринчи марта иштирок этади.

Бундан ташқари, тадбирларда ички ишлар, давлат хавфсизлиги органлари, фавқулодда вазиятлар ва наркотикларни назорат қилиш бӯйича вазирлик ва идоралар ҳарбийлари ҳам қатнашади.
Амалий машқларда Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон харбий хизматчилари иштирок этади.
Россия ҳарбий контингенти Марказий ҳарбий округи махсус кучлари ҳарбий қисмлари ва Тожикистонда жойлашган 201-ҳарбий базаси разведка батальони ҳарбий хизматчиларидан иборат.

Шунингдек, Россия томонидан 60 нафар ҳарбий хизматчи ва 10та ҳарбий техника ҳамда иккита Ми-8МТВ5-1 вертолети жалб қилинади.
Машғулотлар иштирокчилари полигонда шартли террорчиларни яксон қилиш бӯйича операцияларни ишлаб чиқади. Улар жангарилар томонидан шартли равишда эгаллаб олинган бинони техник разведка воситалари ва вертолётлар ёрдамида қуршаб олиш ва ҳужум қилиш бӯйича операцияларни амалга оширадилар.

“Машғулотлардан кӯзланган мақсад коллектив хавфсизлик минтақаларида қӯшма ва тезкор-жанговар тадбирларга тайёргарлик кӯриш ва ӯтказиш самарадорлигини оширишдан иборат”, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Машғулотларнинг фаол босқичида россиялик ҳарбий хизматчилар шартли эгаллаб олинган ҳудудни ҳавода 20 метр баландликда муаллақ турувчи Ми-8МТВ5-1 вертолёти ва БТР-80 ҳамда “Тигр” зирҳли техникаларида ердан ҳужум қилувчи гуруҳлар ёрдамида вертикал аэромобил қамраб олиш тактикасини бажарадилар.

Тактик эпизод шартли эгалланган бинога бостириб кириш ва шартли террорчиларни яксон қилиш билан якунланади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: