ТОЖИКИСТОНЛИК СПОРТЧИ ҚЎЛ ЖАНГИ БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ ҒОЛИБИ БЎЛДИ

60 килограммгача бўлган вазн тоифасида тожикистонлик курашчи Камолиддин Боймирзоев Москвада қўл жанги бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди.  Турнир дастурига тожикистонлик спортчи ижро этган «дуэл» ва «ўз-ўзини ҳимоя қилиш» йўналишлари киритилди.

Мусобақалар ғолиблари медаллардан ташқари фахрий спорт устаси ёки халқаро тоифадаги спорт устаси унвонларига ҳам эга бўлдилар.

Камолиддин Боимирзоев-ММА жангчиси. У ўз профессионал фаолиятини 2019 йили бошлаган  ва у уч жанг ўтказган, бирида ғалаба қозониб, иккитасида мағлуб бўлган.

У ACA Young Eagles, CFC, Belgorod Absolute Fighting  каби акцияларнинг турнирларида хам иштирок этди.

Спортчи ҳали ММА халқаро рейтингига киритилмаган, бу рўйхатга кириш учун у ММАда камида яна 2 жанг ўтказиши керак.

Қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионати илк бор Россияда ўтказилди. Мусобақада жами 37 мамлакатдан 300 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди.

«Биз бу воқеани жуда орзиқиб кутгандик. Бизда пул мукофоти йўқ, ғолиблар медал ва дипломлар олади, Чемпионлар эса халқаро спорт устаси ёки фахрий спорт устаси унвонларига эга бўлади»,-деди халқаро қўл жанги Федерацияси Президенти Сергей Астахов «Матч ТВ» телеканали кўрсатувида.

Бу йил халқаро қўл жанги Федерацияси ташкил этилганининг 15 йиллигини нишонламоқда. Бугунги кунга келиб, тартиб-интизом сифатида қўл жанги 40 мамлакатда, жумладан, Тожикистонда ривожланмоқда. Ҳозирги кунда федерациянинг устувор вазифаси-қўл жангини Олимпия спорт турлари рўйхатига киритишдир.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: