ТОЖИКИСТОН МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ ҚОЗОҒИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИГА ҚАРШИ ӮРТОҚЛИК УЧРАШУВИНИ ӮТКАЗИШ УЧУН НУР-СУЛТОН ШАҲРИГА ЖӮНАБ КЕТДИ

Ӯртоқлик учрашуви  16 ноябр сешанба куни “Астана-Арена” стадионида  Қозоғистон терма жамоасига қарши ӯтказилади.

Ӯйин маҳаллий вақт билан соат 19:00да (Душанбе вақти билан соат18:00да) бошланади, хабар беради ТФФ матбуот маркази.

Бӯлажак ӯртоқлик учрашувига Тожикистон Миллий терма жамоаси мураббийси вазифасини  бажарувчи   Мубин Эргашев 21 нафар футболчи, жумладан,  8 нафар легионерларни олиб келди.

Нур-Султон шаҳрида Тожикистон Миллий терма жамоаси «Park Inn By Radisson» меҳмонхонасига жойлашди.

Бугун кечқурун жамоамиз “Астана-Арена” стадионида  ӯйинолди машғулотларини ӯтказадилар.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: