АСЛИ ТОЖИКИСТОНЛИК 30 ЁШЛИ ФАХРИДДИН ҲАКИМОВ МАШҲУР «Х-ФАКТОР» ШОУСИ (БРИТАНИЯ ЛОЙИҲАСИНИНГ БЕЛАРУСЧА ВАРИАНТИ) ФИНАЛ БОСҚИЧИГА ЙӮЛ ОЛДИ.

Мазкур лойиҳанинг 11-сони 14 ноябр куни бӯлиб ӯтди. Ушбу босқичда 48 нафар иштирокчи беллашди, улардан 14 нафари финалга чиқди ва улар орасида Фахриддин Хакимов ҳам бор. У ӯз ижроси билан ҳакамлар ҳайъати ва томошабинларнинг олқишига сазовор бӯлди.

Тожикистонлик хонанда британиялик қӯшиқчи ва продюсер Марк Ронсон ҳамда америкалик қӯшиқчи Бруно Марснинг «Uptown Funk» (UpTown Funk!) қӯшиғини ижро  этди. Қӯшиқни томошабинлар ва ҳакамлар ҳайъати ҳам Фахриддин билан бирга жӯр бӯлиб куйлашди. Қӯшиқ тугаганидан сӯнг, томошабинлар  Фахриддинни узоқ ва давомли қарсаклар билан олқишладилар.

“Мен бу саҳнага  халқимни кӯпроқ одамлар билиши учун келдим”, деди қӯшиқчи ӯз чиқишидан сӯнг.

Фахриддиннинг танловдаги устози белоруссиялик ва украиналик хип-хоп ижрочиси Серёга номи билан машҳур Сергей Пархоменкодир.

Эслатиб ӯтамиз, аввалроқ Фахриддин Хакимов ҳакамлар ҳайъатини Максим Фадеевнинг “Dancing on Glass” қӯшиғи ижроси билан лол қолдирган эди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: