ЖССТ: БИР МИЛЛИОН АФҒОН БОЛАСИ ОЧЛИК ТУФАЙЛИ ЙИЛ ОХИРИГАЧА НОБУД БЎЛИШИ МУМКИН

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий вакилининг айтишича, йил охиригача Афғонистонда тўйиб овқатланмаслик оқибатида камида 1 миллион бола нобуд бўлиши мумкин,-дейди ЖССТнинг махсус вакили Маргарет ХаррисРИА Новости. га берган маълумотида.

» Афғонистонда тўйиб овқатланмаслик соғлиқни сақлашнинг асосий муаммоси сифатида давом этмоқда. Тахмин қилинишича, 5 ёшгача бўлган 3,2 миллион бола йил охирига қадар оғир тўйиб овқатланмасликдан азият чекиши мумкин. Уларнинг камида 1 миллиони эса тўғри даволанмаслик, жиддий тўйиб овқатланмаслик туфайли нобуд бўлиш хавфи остида», — дейди айни пайтда Афғонистонда бўлган Харрис.

Унинг сўзларига кўра, ЖССТ Афғонистоннинг 23 вилоятидаги 47 тиббиёт муассасасига болаларнинг қониқарсиз озиқланишини даволаш учун маблағ  юборган, аммо бу «денгиздан томчи», деганидир.

Аввалроқ БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури раҳбари Дейвид Беазли Жаҳон мамлакатлари раҳбарларини шу йилнинг қишида Афғонистонда юз бериши мумкин бўлган фалокатли очарчиликнинг олдини олиш учун шошилинч чора кўришга чақирган эди.

«Вазият сиз тасаввур қилгандан хам ёмон. Аслида биз ер юзидаги энг ёмон гуманитар инқироз ҳақида гапираяпмиз», — деди Девид Беазли ВВC билан суҳбатда.

Бунга мамлакатдаги экинларнинг катта қисмини йўқолишига сабаб булган коронавирус пандемияси ва қаттиқ қурғоқчилик қўшилди. Бу сўнгги тўрт йил ичидаги Афғонистондаги иккинчи ана шундай қурғоқчиликдир.

Кобулга ташриф буюрган БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури раҳбари: «мамлакат аҳолисининг 95% и етарли озиқ-овқатга эга эмас ва ҳозир 23 миллион одамга очлик тахдид солмоқда», — деди. Кейинги олти ой ҳалокатли бўлади. Ер юзида жаҳаннам бўлади.»

Ғарб давлатлари ёрдамни, Жаҳон банки ва халқаро валюта жамғармаси эса молиялаштиришни вақтинча тўхтатган. Унинг қачон қайта тикланиши номаълум, чунки дунёда деярли ҳеч ким Толибон ҳукуматини расман тан олмайди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: