МДҲ ДАВЛАТЛАРИ ХИЗМАТЛАРНИНГ ЭРКИН САВДОСИ ТӮҒРИСИДАГИ ШАРТНОМАНИ ИМЗОЛАШГА ТАЙЁР

Бу борада мамлакатлар деярли ӯн йилдан буён ишламоқдалар.

МДҲ давлатлари ӯртасидаги ӯзаро товар айирбошлаш ҳажми 2021 йилнинг  биринчи ярмида 26 фоизга ошди. Бу ҳақда  Ҳамдӯстлик ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг онлайн-мажлисида маълум қилинди. Онлайн-мажлисда 16та ҳужжат қабул қилинди, деб хабар беради МДҲ ижроия комитети.

Таъкидланишича,барча давлатлар пандемия оқибатларинин бартараф этиб, ӯзаро товар айирбошлаш ҳажми 100,4 миллиард долларга етди.

2021 йилнинг тӯққиз ойида МДҲга аъзо давлатларнинг (Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Озарбайжон, Молдавия ва Ӯзбекистон) товар айирбошлаш ҳажми қарийб 70 миллиард долларни ташкил этди. Шу билан бирга, 2020 йилнинг охирига кӯра, товар айирбошлаш ҳажми 73,4 миллиард долларга етди.

Евроосиё тараққиёт банки ва Евроосиё барқарорлаштириш ва тараққиёт фонди бош иқтисодчиси Евгений Винокуровнинг фикрича, МДҲ давлатлари иқтисодиётининг тикланишига, хусусан, асосий экспорт товарлари нархининг ошиши таъсир қилган. Банкимиз фаолият юритаётган минтақанинг(Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон) иқтисодий фаоллиги тикланди ва 2021 йилнинг тӯртинчи чорагида пандемиядан олдинги даражадан қарийб бир фоизга ортиши мумкин, деб қайд этади Винокуров.

“Иқтисодиётнинг тикланишига бюджет ва пул-кредит сиёсатининг юмшатилиши, асосий экспорт товарларига глобал талабнинг ва нархларнинг ортиши таъсир кӯрсатди. 2021 йилда Евроосиё тараққиёт банкининг фаолияти доирасидаги минтақаларда ялпи ички маҳсулотнинг ортиши бир йил аввалги 2,9 фоизга пасайгандан кейин 4 фоизга баробар бӯлиши кутилмоқда”.

Унинг сӯзларига кӯра, тикланишдан сӯнг иқтисодий ӯсишнинг барқарорлигини ва унинг узоқ муддатли ӯсиш суръатларини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.

«Бу ерда биз мамлакатларимиз учун яхши имкониятларни кӯрмоқдамиз. Дунёда ва минтақамизда янги сармоявий цикл бошланмоқда, дейишга асос бор . Давлат идоралари сармояларни қӯллаб-қувватлаш бӯйича фаол ишламоқда. 2022 йилда минтақада иқтисодий ӯсиш пандемиядан олдинги кӯрсаткичлардан юқори бӯлиши башорат қилинмоқда”,  қӯшимча қилди Винокуров.

У хизматларнинг эркин савдоси тӯғрисидаги шартнома бу жараёнга таъсир ӯтказишини таъкидлади.

2021 йил декабр ойида шартнома лойиҳаси матни МДҲ иқтисодий кенгаши йиғилишида келишиб олиниши(режалаштирилган сана 2 декабр), 2022 йилнинг мартида эса мажбуриятлар рӯйхатини келишиш ва мажлисда тасдиқлаш  режалаштирилмоқда. 2022 йилнинг май ойида Шартнома лойиҳаси МДҲга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларига имзолаш учун тақдим этилади. Давлатлар ушбу ҳужжат устида қарийб ӯн йилдан бери ишламоқдалар.

Хизматларнинг эркин савдоси тӯғрисидаги Шартнома сармоялар ҳажмини оширишга ёрдам беради ва ташкилот мамлакатлари ӯртасида иқтисодий ҳамкорликни йӯлга қӯйиш учун кӯпроқ имкониятлар яратади, деб умид қилинмоқда.

Қайд этиш жоизки, МДҲ давлатлари дунё ҳудудининг 16 фоизини эгаллайди, уларда  дунё аҳолисининг 3,8 фоизини ташкил этувчи 286 миллион киши истиқомат қилади (2020 йил маълумоти). МДҲга аъзо давлатлар ҳиссасига жаҳон табиий  газ ва кӯмир захираларининг деярли 30 фоизи, нефтнинг 20 фоизи, ураннинг 36 фоизи, олтиннинг 20 фоизи,  ҳайдаладиган ерларнинг 13 фоизи тӯғри келади. 2018 йилда МДҲ улушига жаҳон энергия экспортининг 14,5 фоизи, темир ва пӯлатнинг 6,2 фоизи, қишлоқ хӯжалиги маҳсулотларининг 3,5 фоизи тӯғри келди. МДҲнинг иқтисодий ҳамкорлиги асосан Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар- Россия, Қозоғистон, Белоруссияга асосланади. Уларда иқтисодий ӯсишнинг энг юқори суръатлари мавжуд. Улардан кейин Арманистон, Озарбайжон, Ӯзбекистон туради. Қолган давлатлар иқтисодий ривожланишнинг паст кӯрсаткичлари ва ривожланишнинг беқарорлиги билан ажралиб туради.

МДҲ давлатларини бирлаштиришда Россия Федерациясининг роли беқиёс, давлатлар иқтисодиёти кӯп жиҳатдан бу мамлакатдаги иқтисодий вазиятга боғлиқ.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: