ХУЖАНД ШАҲРИ ЭПИДЕМИОЛОГЛАРИ АҲОЛИНИ COVID-19ГА ҚАРШИ ЗУДЛИК БИЛАН ЭМЛАНИШГА ЧАҚИРМОҚДАЛАР

Тожикистон катта ёшли  аҳолисининг 47 фоиздан зиёди коронавирус инфекциясига қарши эмландилар.

Хужанд шаҳри санитар-эпидемиологик назорат  Маркази ходимлари Тути калон маҳалласи фуқаролари билан учрашдилар. Мулоқотда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва зудлик билан эмланиш масалалари муҳокама қилинди.

Хужанд шаҳри давлат маъмурияти матбуот хизмати хабар беришича, учрашувда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишнинг ягона воситаси —  вакцина қабул қилиш эканлиги таъкидланди.

Тожикистонда жорий йилнинг 22 мартидан бошлаб босқичма-босқич эмлаш компанияси бошланди ва Тожикистон Республикасида янги COVID-19  инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бӯйича эпидемияга қарши чора-тадбирларни кучайтириш Республика штабининг топшириғига биноан 18 ёшдан ошган фуқаролар учун эмланиш мажбурийдир.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги маълумот беришича, , 2021 йил 12 ноябр ҳолатига кӯра, мамлакатда 2миллион 758 минг 384 киши (47, 3фоиз) эмланган. Шунингдек, 2миллион 265минг 815 нафар (38,9фоиз) вакцинанинг иккинчи дозасини олган.

Эслатиб ӯтамиз, бугунги кунда Тожикистон фуқаролари Европада ишлаб чиқарилган «AstraZeneca», Хитойда ишлаб чиқарилган «CoronaVac» ва АҚШда ишлаб чиқарилган   «Moderna» и «Pfizer-BioNTech “ ва Россиянинг «Sputnik V» вакциналари билан эмланмоқдалар.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: