ДУШАНБЕ ШАҲРИ ҲУКУМАТИ 75 ЁШДАН ОШГАН БАРЧА НАФАҚАХӮРЛАРГА 100 СОМОНИЙДАН АЖРАТАДИ

Душанбе шаҳар ҳокимияти пойтахтда яшовчи нафақахӯрларга ҳар йили 100 сомоний миқдорда бир марталик ёрдам пули ажратади. Бундай бир марталик ёрдам йилига бир марта куз фаслида кӯрсатилади, хабар беради Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги ижтимоий суғурта ва нафақа агентлиги бошқармаси Душанбе шаҳар бӯлимида “Азия-Плюс”га.

«Бу пуллар уларга октябр ёки ноябр ойларида берилади. Яъни ноҳиялар ҳукумати рӯйхатни шаҳар ҳокимиятига тақдим этганидан сӯнг маблағ ажратилади. Бу сафар нафақахӯрларга  ноябр ойининг охирида пул тӯланади. Бу ҳақда маҳаллий банк ёки ноҳия маъмуриятида нафақа олиш пайтида хабар берилади.”, деди манба.

Нафақахӯрлар паспортлари билан яшаш жойидаги банкларга келиб, пул олишлари мумкин,  деб қӯшимча қилди у.

«Пул фақат паспорт билан берилади ва нафақа карталарига ӯтказилмайди”,- аниқлик киритилди бошқармада.

Масъул ходимнинг маълумотига кӯра, пойтахтнинг Шоҳмансур ноҳиясида мазкур нафақа тӯлови бошланган, айрим нафақахӯрлар ёрдам пулини олишга улгурдилар.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: