КОНИБОДОМДА АВТОМОБИЛ ӮҒРИСИ ҚӮЛГА ОЛИНДИ

Милиция ходимлари томонидан илгари судланган 25-ёшли Конибодом шаҳри фуқароси автомобил ӯғирлаганликда айбланиб, қӯлга олинди.

Тожикистон  Ички ишлар вазирлиги матбуот марказининг хабарига кӯра, ӯтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ӯғирлик мақсадини кӯзламай автомобил ёки бошқа транспорт воситаларини ӯғирлаш айблови билан Конибодом шаҳрининг  Э.Шарипов қишлоқ жамоатида яшовчи,  муқаддам Тожикистон Республикаси Жиноят Кодексининг 252 ва 244-моддалари билан судланган 25 ёшли йигит қӯлга олинди.

Манбанинг маълум қилишича, юқорида тилга олинган шахс 2021 йил 10 ноябр куни соат тахминан  21:30 ларда мазкур шаҳарнинг Жавони маҳалласи ҳудудидан  48 ёшли Конибодом шаҳри фуқаросига тегишли “DAEWOO-SUELO” русумли автомашинани ӯғирлаб кетган.

Шунингдек, юқорида тилга олинган шахс 2021 йил 9 ноябр куни соат тахминан 13:30 атрофида мазкур шаҳарнинг Жавони маҳалласидаги уйлардан бири  яқинида Пӯлотон қишлоқ жамоасида яшовчи 26 ёшли фуқарога тегишли “DAEWOO-SIELO” русумли автомашинани олиб қочган.

«Гумонланувчига нисбатан Тожикистон Республикаси Жиноят Кодексининг 252-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қӯзғатилган, тергов ишлари давом этмоқда”, — дея таъкидлади манба.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: