ТОЖИКИСТОНГА СОVID-19ГА ҚАРШИ ВАКЦИНА ЕТКАЗИБ БЕРИЛДИ

Америка Қӯшма Штатлари Халқаро тараққиёт  агентлиги (USAID) орқали 15 ноябр  куни Pfizer-BioNTech вакцинасининг 198.900 дозасидан 117.000тасини Тожикистонга юборди. Қолган 81.900 доза кейинги ҳафтада етказиб берилади, хабар беради АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси.

Бу  сентябр ойида етказиб берилган 325260 доза Pfizer вакцинасига ва 2021 йил июл ойидаги 1,5 миллион дозадаги Мoderna  вакцинасига қӯшимчадир.

“Бугунги  етказиб берилган Pfizer вакциналари АҚШ ҳукуматининг  COVID-19га қарши 1,1 миллиард  доза вакциналарни муҳтож мамлакатларга хавфсиз ва адолатли етказиб бериш мажбуриятининг бир қисмидир. Қӯшма Штатлар аллақачон дунё бӯйлаб 200 миллиондан ортиқ вакциналарни етказиб берган,  яна кӯп миқдорда вакциналар етказиб берилиши кутилмоқда”, хабар беради дипломатик миссия.

«Ҳамма бу вирусдан бутунлай халос бӯлмагунча ҳеч ким СOVID-19дан  ҳимояланмаган. Шу сабаб вакцина  бу мақсадга эришишнинг энг муҳим  ва ҳаётан зарур қисмидир,” – деди USAID нинг Тожикистондаги миссияси директори Питер Райли.

Таъкидланишича, ушбу вакцинани етказиб бериш Тожикистонда соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш бӯйича  мувофиқлаштирилган  ёрдамнинг бир қисми бӯлиб, у инфекцияларнинг олдини олиш ва унга қарши курашни қӯллаб-қувватловчи  ҳаётан зарурий  маҳсулотларни харид қилиш,    COVID-19 касаллиги билан боғлиқ вазиятнинг   эпидемиологик назорати, касалланиш ҳолатини бошқариш; соғлиқни сақлашни тарғиб қилиш, COVID-19 га қарши вакциналарни жорий этишни қӯллаб-қувватлашни ӯз ичига олади.

Аввалроқ  глобал COVAX  механизми доирасида Тожикистонга коронавирусга қарши 370минг дозага яқин вакцина  етказиб берилган эди. 14 ноябрга ӯтар кечаси Душанбега 192 минг доза Astra Zeneca, 117 минг доза Pfizer-BioNTech  вакциналари етказиб берилди.

Шунингдек, Латвия Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган 60 минг доза  британияниниг Astra Zeneca вакциналари инсонпарварлик ёрдами линияси орқали Тожикистонга етказиб берди. Бу ҳақда Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот маркази хабар берди.

Эслатиб ӯтамиз, жорий йилнинг ноябр ойи бошида Тожикистон Ҳукумати ташаббуси ва ривожланиш бӯйича ҳамкорлар кӯмагида вакциналардан  тенг ҳуқуқли фойдаланиш глобал механизми  (COVAX) ва инсонпарварлик ёрдами доирасида донор мамлакатлари 500 минг доза CoronaVac вакциналарини етказиб берган.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш  вазирлиги маълумотига биноан , 12 ноябр  ҳолатига кӯра мамлакат катта ёшли аҳолисининг 47 фоизи коронавирус инфекциясига қарши эмланган; шу кунгача бу касалликка қарши 2миллион 758 минг 384 киши  вакцина қабул қилган. 2 миллион 265 минг 815 нафар ёки 38,9 фоиз аҳоли вакцинанинг иккинчи дозасини қабул қилган.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: