ЎЗБЕКИСТОННИНГ ОЛТИН-ВАЛЮТА ЗАХИРАЛАРИ КЎПАЙДИ

Октябр ойида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 800 млн долларга ошиб, 35,21 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Марказий банк маълумотларига кўра, 1 ноябр ҳолатида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 35,21 млрд долларни ташкил қилмоқда. Таққослаш учун, бу кўрсаткич, 1 октябр ҳолатига кўра, 34,41 млрд доллар бўлган. Рақамлар ўтган ойда Ўзбекистоннинг расмий захиралари 800 млн долларга ошганини кўрсатмоқда.

Октябр ойи давомида олтин ҳажми 12,3 млн троя унциядан 12,1 млн троя унцияга (тахминан 6,2 тонна) камайган бўлса-да, унинг қиймати 21,34 миллиард доллардан 21,66 миллиард долларга кўпайган.

Шунингдек, хорижий валюта активлари ҳам ўтган давр мобайнида 11,95 млрд доллардан 12,41 млрд долларга ошган.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари таркибининг жуда катта қисми хорижий валюта активлари ва қуйма шаклдаги монетар олтиндан иборат.

Маълумот учун, 1 ноябр ҳолатида 1 унция олтиннинг нархи 1780 долларни ташкил этган.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: