РОССИЯ ЕВРОПАНИ ТОЖИК-АФҒОН ЧЕГАРАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ЧАҚИРДИ

ЕХҲТ (ОБСЕ) Афғонистондаги беқарорлик шароитида Марказий Осиё давлатларига ёрдам бериш йўлларини топиши керак.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Афғонистонга қўшни давлатлар чегарасини мустаҳкамлашга ёрдам бериши керак. Бу ҳақда парламент конференциясида халқаро алоқалар бўйича федерация Кенгаши қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Владимир Жабаров маълум қилди.

«Бу бошқа нарсалар қатори, бизнинг умумий худудимиздаги хавфсизликнинг бўлинмаслиги тамойилидир», деди парламент аъзоси.

Унинг қайд этишича, ЕХҲТ қўшни республикадаги беқарор вазият туфайли хавф остида қолаётган Марказий Осиё давлатларига ёрдам бериш йўлларини топиши зарур.

Ташкилот давлатларга «терроризм, ноқонуний миграция, одам савдоси, гиёҳвандлик ва қурол-яроқ контрабандаси ҳамда бошқа ноқонуний трафик турларига қарши курашишда ёрдам бериши керак», — дея таъкидлади Жабаров.

Россия бу соҳада турли лойиҳаларга қўшилишга, КХШТ ва ШҲТ механизмлари орқали ишлашга тайёр. Шу билан бирга, Россия Федерацияси Марказий Осиёга катта ёрдам кўрсатди, дея таъкидлади парламент аъзоси.

Жабаровга кўра, Россия Афғонистондаги радикал «Толибон»* ҳаракати қудратининг қонунийлигини тан олишга шошилмаяпти. Москва жангарилар томонидан илгари сурилган ваъдаларнинг бажарилишини кузатиб боради.

Парламент аъзоси, шунингдек, республикадаги вазиятни барқарорлаштириш харажатларининг асосий улушини АҚШ ва унинг иттифоқчилари ўз зиммаларига олиш кераклигини таъкидлади.

* — Россия Федерацияси ва Тожикистонда тақиқланган террор ташкилоти.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: