РОССИЯ ТОЖИКИСТОН БИЛАН БИРГА ЯГОНА ҲАВО ҲУЖУМИДАН МУДОФАА ТИЗИМИНИ ТУЗИШ ҲАҚИДАГИ ШАРТНОМАНИ ТАСДИҚЛАДИ

Россия ҳукумати Россия ва Тожикистон ӯртасида ҳаво ҳужумидан мудофаа ягона тизимини тузиш бӯйича шартномани тасдиқлади. Тегишли фармон душанба куни ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинди, деб ёзади ТАСС.

“Россия  Федерацияси ва Тожикистон Республикаси ӯртасида Россия Федерациясининг ҳаво ҳужумидан мудофаа минтақавий ягона тизимини тузиш тӯғрисидаги Душанбе шаҳрида 2021 йил 27 апрелда имзоланган  шартномани ратификация қилиш мақсадида Давлат Думасига тақдим этиш учун тасдиқлансин ва Россия Федерацияси Президентига тақдим этилсин”, — дейилади қарор матнида.

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу 27 апрел куни илк маротиба Россия ва Тожикистоннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа ягона тизимини тузиш лойиҳасини эълон қилган эди.

Унинг сӯзларига кӯра,  бу лойиҳа ҳаво ҳудудида давлат чегарасини ишончли қӯриқлашни оширишга қаратилган.

 

Россия қуролли кучлари Ҳаво космик кучлари Бош қӯмондони Россия Федерацияси ва Тожикистон ягона минтақавий ҳаво мудофааси тизимлари ва Марказий Осиё коллектив хавфсизлик минтақаси  таркибига кирувчи бошқа  қӯшинларнинг биргаликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштиради, дейилади ҳужжатда.

 

Шахсий таркибга Марказий ҳарбий округ қӯмондонлиги, коллектив хавфсизликнинг   алоҳида ҳудудлари чегараларидаги биргаликдаги ҳаракатларга  эса Тожикистон Қуролли кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қӯшинлари қӯмондони раҳбарлик қилади.

Шартнома номаълум муддатга тузилади, лекин томонларнинг ҳар бири истаган вақтда  олдиндан  ёзма хабарнома юбориш орқали уни бекор қилиши мумкин.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: