СУҒД: МИЛИЦИЯ ХОДИМЛАРИ ИККИТА ҚОТИЛЛИК ФАКТИНИ ОШКОР ҚИЛИШДИ

Суғд вилояти милиция ходимлари Зафаробод ва Бобожон Ғафуров ноҳияларида иккита қотиллик  фактини аниқлашди.

Тожикистон ички ишлар вазирлиги матбуот марказининг маълумотларига кўра, милиция ходимларининг тезкор-қидирув чора-тадбирлари натижасида, Зафаробод ноҳиясининг Х.Алиев шаҳарчасида яшовчи 48 ёшли фуқаро қотилликда гумон қилинганлиги учун қўлга олинди.

«Гумондор 2021 йилнинг 14 ноябрида уйида 51 ёшли хотини билан жанжаллашиб қолган, натижада уни рўмол билан бўғиб ўлдирган. Натижада аёл воқеа жойида вафот этди. Бу факт бўйича жиноят иши очилган, тергов олиб борилмоқда», — дея қайд этади манба.

Шундай яна бир воқеа, 2021 йилнинг 9 ноябрида, соат 14:30ларда, Бобожон Ғафуров ноҳиясининг Унжи жамоатида яшовчи 27 ёшли фуқаро 25 ёшли хотинини рашк  қилиши туфайли жанжал чиқариб, уни танасининг турли жойларига 12 марта  пичоқ уради.

Афсуски,  оғир тан жароҳатлари олганлиги учун аёл воқеа жойида вафот этди.

Факт юзасидан жиноий иш очилган, тергов давом этмоқда.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: