ТОЖИКИСТОН ҚОЗОҒИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИГА ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИДА ЮТҚАЗДИ

Тожикистон миллий терма жамоаси Қозоғистон терма жамоасига 0:1 ҳисобида ютқазди.

Тожикистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 16 ноябр куни Нур-Султон шаҳридаги «Astana-Arena» стадионида бўлиб ўтди.

Учрашув Тожикистон терма жамоасининг устунлиги билан ўтди, аммо охир-оқибат мезбонлар фойдасига 1-0 ҳисобида якунланди.

12-дақиқада терма жамоамиз дарвозабони Шохрух Қирғизбоевнинг хатосидан сўнг ягона голни Москванинг ЦСКА жамоаси ярим ҳимоячи Бахтиёр Зайнутдинов киритди.

Айни пайтда Тожикистон футбол Федерацияси мамлакат миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлагани учун Қозоғистондаги барча ватандошларига миннатдорчилик билдирди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: