ЭМЛАШДАН СЎНГ ШИФОКОРЛАР ОРАСИДА ЎЛИМ ҚАЙД ЭТИЛМАДИ

«Ўтган йили коронавирус билан оғриган беморларни даволашга ихтисослашган шифокорларнинг кўплаб ўлими қайд этилди.»

Бу ҳақда Хужанд шаҳар санитария-эпидемиология назорати маркази раҳбари Азаматхўжа Воҳидов «Чашмаи Арзана» маҳалласи аҳолиси билан учрашувда маълум қилди.

«Яхшиямки, шу йилнинг апрел ойидан эмлаш бошланганидан кейин шифокорлар орасида ўлим ҳолати қайд этилмади», деди у.

У, шунингдек, охирги пайтда аҳоли мутахассисларнинг ҳимоя ниқоблари тақиш ва ижтимоий масофани сақлаш бўйича тавсияларига эътибор бермаётганлигини таъкидлади. Шу билан бир қаторда кўпчилик коронавирусга қарши мажбурий эмлашдан ўтмайди. Бу ўзингизни ва бошқаларни юқумли касалликдан сақлашнинг ягона йўли-бу ўз вақтида эмлашдир.

Эмлаш, ниқоб тақиш, жамият жойларида ижтимоий масофа сақлаш ва бошқа эҳтиёт чораларига риоя қилиш мажбурий экани алоҳида таъкидланди.

Таъкидлаш керакки, бундай тушунтириш учрашувлари Суғд вилояти ва Хужанд шаҳри эпидемиологлари томонидан мунтазам ўтказиб келинмоқда.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: