17 НАФАР ТОЖИК МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ АҚШДА ЎТКАЗИЛАДИГАН COPERNICUS-2022 ОЛИМПИАДАСИДА ТОЖИКИСТОН ВАКИЛИ БЎЛАДИ

Республика вакиллари мазкур Олимпиадада илк бор иштирок этади.

Хужанднинг иқтидорли ўқувчилари учун лицейнинг 17 нафар ўқувчиси 2022 йилнинг январ ойида Texaс (АҚШ) шаҳрида бўлиб ўтадиган Copernicus-2022 халқаро физика ва астрономия Олимпиадаси финалига йўлланма олди.

«31 октябр куни онлайн форматда бўлиб ўтган Олимпиаданинг биринчи турида лицейимизнинг 26 нафар ўқувчиси иштирок этди ва улардан 17 нафари финалгача чиқди. Мазкур Жаҳон Олимпиадасининг финал босқичи 7-9 январ кунлари Техасда оффлайн тарзда ўтказилади ва лицей ўқувчилари у ерда илк бор Тожикистон вакили бўлишади»,-дейди лицей директори Сурайё Неъматова «Азия-Плюс» га.

Шунингдек, у ўқувчилар 5 январ куни АҚШга боришларини таъкидлади.

Неъматованинг сўзларига кўра, лицейнинг Олимпия гурухи 180 нафар ўқувчини ўз ичига олади.

«2020-2021 ўқув йилида ўқувчилар 15 та халқаро олимпиадаларда 156 та медални қўлга киритишди. Жумладан, лицей ўқувчилари жорий йилнинг 1-10 ноябр кунлари Анталия (Туркия) шаҳрида ўтказилган «Билимлар» халқаро Олимпиадасида қатнашиб, 1 та олтин, 1 та кумуш, 5 та бронза медалини қўлга киритдилар. Жамоамиз хисобида 11 та медал бор», — дейди директор.

Сурайё Неъматованинг хабар беришича, Анталиядаги Олимпиадада лицейнинг 10-синф ўқувчиси Алижон Усмонов математика бўйича биринчи ўринни эгаллаб, рекорд ўрнатган.

«У қоида бўйича олиш керак бўлган 100 баллни тўплади, бу бутун 13 йиллик Олимпиада тарихидаги энг юқори балл. Натижада унга Анталия туризм Академиясида бепул ўқиш учун йўлланма берилди», — дейди у.

Унинг сўзларига кўра, лицейда ўқувчиларни халқаро стандартлар асосида ўтказиладиган турли танлов ва олимпиадаларга тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: