АРЗОН ЁҚИЛҒИ ҚУЙИШ ШОХОБЧАЛАРИ ҚИММАТ САРМОЯДОРЛИКНИ ТАЛАБ ҚИЛАДИ

Ҳукумат режасининг бандларидан бири- 2012 йилгача фаолият кӯрсатган автомобил газ тӯлдириш компрессор станцияларини  (АГНКС) қайта тиклашдир. Оддий қилиб айтганда, бундай станциялар табиий газни (сиқиш орқали) мотор ёқилғисига айлантиради.

Табиий газдан ёқилғи сифатида фойдаланиш бутун дунёда атроф-муҳитга нисбатан зарарининг камлиги, бизнинг вазиятда эса арзонлиги туфайли олқишланади.

Тожикистон ҳудудида 10 йил аввал , ӯзбек гази етказиб бериш тӯхтатилгунга қадар 53 та газ қуйиш шохобчаси фаолият юритган , улардан 30 таси Душанбе шаҳрида ишлаган.

Шу билан бирга, давлат хизмати автомобил газ қуйиш  компрессор станциялари ускуналари яроқсиз ҳолга келганини, ярим миллион доллар(ҳар бир станция учун) нархли  янгисини сотиб олиш ва ӯрнатиш зарурлигини таъкидлади.

Барча газ қуйиш шохобчалари хусусий бӯлганлиги сабабли, ҳукумат режаси режалигича қолиши эҳтимоли бор. Агар тижоратнинг ӯзи бундай катта сармоя киритишга журъат этмаса.

Шунингдек, монополияга қарши  идораларнинг фикрига кӯра, газ қуйиш шохобчаларини магистрал линия билан боғловчи газ қувурини тӯлиқ алмаштириш зарур бӯлади, чунки у яроқсиз ҳолатга келган. “Компрессор станцияларини бутун инфратузилмаси билан тиклаш учун бу ҳаражатларни қоплай оладиган тадбиркорлар керак. Ҳозирча бундай хоҳловчилар йӯқ”, хабар беради манба.

Қӯшни Ӯзбекистондан етказиб бериладиган ёқилғи ҳажмини кӯпайтириш ҳисобига, айниқса, биз учун чегирмали нархларда тақдим этилиши сабабли, ёқилғи қуйиш шохобчаларини табиий газ билан таъминлаш мумкинлигини қӯшимча қилди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: