АҚШДА “ХАВФСИЗЛИК ҲАҚИДАГИ ЁЛҒОН БАЁНОТ “ УЧУН МЕТАГА ҚАРШИ 100 МИЛЛИАРД ДОЛЛАРЛИК ДАЪВО

АҚШда Facebook ва  Instagram ижтимоий тармоқлари тегишли бӯлган МЕТА ширкатига унинг болаларга нисбатан иш алгоритмлари туфайли  100 миллиард долларлик даъво аризаси билан чиқдилар.

Огайо штати прокурори  Дэйв Йост Огайо штати ҳукумати давлат хизматчилари нафақа тизими  ва Fasebookнинг бошқа сармоядорлари номидан компания ӯз маҳсулотлари  болаларга қандай таъсир қилиши ҳақида жамоатчиликни чалғитганликда айблаб, судга мурожаат қилди, хабар беради The Wall Street Journal.

Прокурорнинг баёнотида айтилишича, Facebook асосчиси  Марк Цукерберг ва бошқа ходимлар компания маҳсулотлари хавфсизлиги ҳақида ёлғон даъволар қилган. Бу аниқлангач, Facebook акцияларининг қиймати тушиб кетди ва оқибатда сармоячилар 100 миллиард доллардан кӯпроқ зарар кӯрдилар.

Даъвогарлар ширкатдан  етказилган зарарни қоплашни ва бундан буён ӯз сармоячиларини чалғитмасликни талаб қилишди.

Meta намояндаси ӯз баёнотида даъвони “асоссиз”, деб атади ва ширкат ӯзини ҳимоя қилишини айтди.

Октябр ойида қарийб ӯн бешга яқин америкалик оммавий ахборот воситалари Facebookнинг ички ҳужжатларига асосланган материалларни эълон қилганидан сӯнг Меtaга қарши даъво қӯзғатилган. Фейсбук архивини журналистларга ширкатнинг собиқ ходимаси Фрэнсис Хауген топширди. Ҳужжатларга кӯра, Facebookнинг ички тадқиқоти Instagramни ёш фойдаланувчиларнинг катта қисми, хусусан, ӯсмир қизлар учун зарарли эканлигини аниқлаган, бироқ ширкат буни жамоатчиликдан яширган.

“Фейсбук архиви” нашр этилганидан сӯнг,  шунингдек, Facebook кӯп салбий фикрларни олиб ташламаслиги,  ёлғон ахборотга қарши мавжуд  воситалардан фойдаланмаслиги ва VIP фойдаланувчиларга контентни модерация қилиш қоидаларини қӯлламаслиги ҳам маълум бӯлди.

Ширкатнинг ички ҳужжатларини  оммавий нашр қилиш билан боғлиқ жанжал фонида  Facebook ӯз номини Meta деб ӯзгартирганини эълон қилди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: