КӮЛОБ ШАҲРИ РАИСИ ВАЗИФАСИДАН ОЗОД ҚИЛИНДИ

Янги Раис шаҳар ҳокимияти ходимларига таништирилди.

Мамлакат Президентининг Фармони билан Кӯлоб шаҳар Раиси Вализода Абдуқодир Исуф ӯз лавозимидан озод қилинди.

Президентнинг бошқа Фармони билан 52 ёшли Бахтиёр Назарзода Кӯлоб шаҳри Раиси вазифасини ижро этувчи этиб тайинланди.

Бу ҳақда шаҳар маъмуриятидаги манба маълум қилди. Унинг таъкидлашича, бугундан бошлаб янги раис жамоага таништирилган.

Вализода Абдуқодир Исуф 2020 йилнинг 20 июнидан буён Кӯлоб шаҳри раиси лавозимида ишлаб келган, бунгача Турсунзода шаҳри, Ховалинг ва Ҳамадоний ноҳиялари раиси лавозимларида ишлаб келган.

Бахтиёр Назарзода Кӯлоб шаҳри раиси этиб тайинланганига қадар Хатлон вилояти молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган. Бахтиёр Назарзода 2006 йилдан буён Молия вазирлиги тизимида фаолият юритиб келмоқда.

Манбага кӯра, Хатлон вилоятининг яна бир қатор ноҳия ва шаҳарларида кадрлар ӯзгариши содир бӯлган. Жумладан, Дӯстий ноҳиясига бунгача Носир Хусрав ноҳияси раиси лавозимида ишлаб келган Даврон Нишонзода тайинланди.

Дӯстий ноҳиясининг собиқ раҳбари Саидзода Нурмуҳаммад Хол нафақага чиққанлиги сабабли вазифасидан озод этилди. Носир Хусрав ноҳиясига шу пайтгача Қабодиён ноҳияси ТХДП ижроия комитети раиси лавозимида ишлаб келган Маҳмадаюб Шарифзода янги раҳбар этиб тайинланди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: