РОССИЯ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ QR-КОДЛАР РОССИЯ ҲАМДА ҲОРИЖИЙ ЙӮНАЛИШЛАРДА ТЕКШИРИЛИШИ ҲАҚИДА ОГОҲЛАНТИРДИ

Қонун Россия осмони ҳудудида учадиган барча авиакомпанияларга тегишлидир.

Россия Транспорт вазирлиги QR-код мавжудлиги (коронавирусга қарши эмланганлик ёки яқинда бошдан кечирилган COVID ) барча авиакомпаниялар,  ҳам Россия, ҳам хорижий йӯловчиларга қӯлланиши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Россия Федерацияси транспорт вазири Кирилл Богданов маълум қилди.

Ушбу қонун нафақат Россия авиакомпанияларига, балки Россияга учадиган барча авиакомпанияларга ҳам тааллуқлидир.

Шунингдек, Богданов транспорт вазирлиги авиакомпанияларга субсидиялар бериш масаласини кӯриб чиқаётганига аниқлик киритди, бироқ уларнинг ҳажми ҳали аниқланмаган.

«Биз авиакомпаниялар учун субсидиялар масаласини кӯриб чиқмоқдамиз, улар учун тижоратда қийинчиликлар бӯлиши мумкинлигини тушунамиз. Ҳажми қандай бӯлишини ҳозир айта олмайман, деди у.

Шу билан бирга, “Ведомости” Транспорт вазири ӯринбосари Игор Чаликнинг Россия Федерацияси ҳукумати ва Молия вазирлигига йӯллаган мактубига таяниб хабар беришича, ҳаво  қатнови учун мажбурий QR-кодлар жорий этиши муносабати билан Транспорт вазирлиги 8 миллиард рубл зарарни қоплашни таклиф қилди: 7 миллиард авиакомпанияларга, 1 миллиард рубл аэропортларга тӯлаш таклиф қилинди.

Транспорт вазирлигининг тахминича, QR-кодларни текширишни жорий этиш туфайли ҳаво қатнови 50 фоизга қисқаради ва декабр ойида аэропортлар 1,06 миллиард рубл зарар кӯради.

Богдановниниг сӯзларига кӯра, Транспорт вазирлиги самолётлар ва бошқа транспорт воситаларида QR-кодларни мажбурий текшириш тӯғрисидаги ҳукумат қонуни 2021 йилнинг охиригача қабул қилиниши ва 2022 йилнинг 1 февралидан ишга тушиши кутилмоқда. 2022 йилнинг 1 февралига қадар QR-коддан ташқари, коронавируснинг салбий ПЦР-тестидан фойдаланиш мумкин бӯлади. QR-кодлар 2022 йилнинг 1 июнигача мажбурий бӯлиши тахмин қилинмоқда (80 фоиз коллектив иммунитетга эришилгунча).

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: