СМОГ (ТУТУН) ГА ҚАРШИ КУРАШ

Нью-Дели шаҳри расмийлари ҳаво сифатини яхшилаш учун кескин чораларни амалга оширишни кӯриб чиқмоқдалар. Аввалроқ Олий суд Нью-Делида локдаун жорий этишни режалаштирган эди: 15 ноябрдан болалар кӯчага чиқмаслиги учун  мактаблар аллақачон  ёпилган. Мазкур чеклов бир ҳафта давом этади.

Бундан ташқари, Нью-Делидаги қурилиш иншоотларидаги ишлар қурилиш чангини шундоқ ҳам ифлосланган ҳавога кӯтармаслиги учун тӯрт кунга тӯхтатилди. Шунингдек, Нью-Делида  офис ишчиларини онлайн режимга ӯтказиш масалалари кӯриб чиқилмоқда.

ANI агентлигининг хабарига кӯра, Нью-Дели  ҳокимияти ҳавода зарарли чиқиндилар миқдорини камайтириш мақсадида пойтахтда автомобил транспорти воситаларидан фойдаланишни таъқиқлаш масаласини кӯриб чиқмоқда. Яна шу мақсадда бир қатор саноат корхоналари фаолиятини тӯхтатиш ҳам режалаштирилмоқда.

Шу билан бирга, чекловлар нафақат пойтахтнинг ӯзида, балки пойтахт ҳудудини ташкил этувчи қӯшни шаҳарларда ҳам жорий этилиши мумкин. Сӯз Нойда, Фаридабад, Ғозиобод ва Гуруграм шаҳарлари ҳақида кетмоқда. Барча шаҳарларнинг , жумладан пойтахтнинг умумий аҳолиси ,  расмий маълумотларга кӯра, 28 миллиондан зиёдни ташкил этади.

Бундан ташқари, суд қӯшни Харьяна, Панжоб ва Уттар-Прадеш штатларида қишлоқ хӯжалиги ёнғинларини камайтириш чораларини кӯришни талаб қилди. Бироқ, бу муаммони ҳал қилишнинг аниқ муддати ҳали кӯрсатилмаган.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: