“ҚИММАБАҲО” БЕНЗИН

Нархларнинг ошиши ҳақидаги башорат амалга ошмади, ёқилғи нархи башорат қилингандан икки баравар қимматлашди.

Автомобил ёқилғиси нархлари ӯсишда  давом этмоқда. Ҳукумат нархларни барқарорлаштиришнинг турли вариантларини кӯриб чиқмоқда, аммо самарали чоралар ҳали кӯрилмаган. Бизни нима кутмоқда?

Бир ой аввал етказиб берувчилар ноябр ойининг биринчи ӯн кунлиги охиригача Душанбедаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин (АИ-92) 6 фоизга, дизел ёқилғиси 10 фоизга қимматлашишини башорат қилган эди.

Амалда эса пойтахтдаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин шу қисқа муддат ичида қарийб 10 фоизга, дизел ёқилғиси эса 21 фоизга қимматлашган. Шу билан бирга, суюлтирилган газ нархи деярли ӯзгармаган- 1 литр учун 7,5 сомоний.

Умуман олганда, жорий йил бошидан буён пойтахтда бензин (АИ-92) чакана нархи 74 фоизга, дизел ёқилғиси 69 фоизга, суюлтирилган газ 76 фоизга ошди.

Нефт маҳсулотларини етказиб берувчилардан келгусидаги башоратларни олишнинг имкони бӯлмади, бироқ монополияга қарши хизмат бу тамойиллар ноябр ойининг ӯрталарига қадар давом этишини, шундан сӯнг ёқилғи нархи барқарорлашишини, эҳтимол, бироз пасайиши мумкинлигини тасдиқламоқда.

Монополияга қарши хизмат ӯз башоратларини қишки мавсумда ёқилғи мойлаш материалларига бӯлган талабнинг пасайиши туфайли нархлар одатда “музлаши” ёки ҳатто пасайиши билан боғлайди. “Улар , одатда баҳор ва куз ойлари қимматлашади”, дейилади маҳкамада.

Дарвоқе, шундай ва бу оддий ҳол: баҳор ва кузда қишлоқ хӯжалиги ишлари фаоллашганда ёқилғига талаб ва шунга мувофиқ нархлар ошади, қишда эса- аксинча, лекин чайқовчиликни ҳеч ким бекор қилмаган…

Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида Тожикистон импортининг умумий ҳажмида нефт маҳсулотларининг улуши 9,3 фоизни ташкил этди. Импортнинг умумий ҳажми қарийб 3 миллиард долларни, нефт маҳсулотлари импорти эса 278 миллион долларни ташкил этди.

 

Бошқа сабаблар
Маҳаллий савдогарлар ёқилғи нархининг ошишини нефтнинг жаҳон нархлари ва ишлаб чиқариш корхоналарининг сотув нархининг ошиши, шунингдек, Россия ва Қозоғистондаги нефтни қайта ишлаш заводларида таъмирлаш ишларини тӯхтатиш режалаштирилгани билан изоҳламоқдалар.
Бундан ташқари нархлар республиканинг ички бозоридаги нефт маҳсулотлари билан боғлиқ вазиятга қараб ӯзгариши мумкин(дефицит/профицит).

Жорий йилнинг 9 ойи давомида Тожикистонга 278 миллион долларлик қарийб 450 минг тонна нефт маҳсулотлари импорт қилинди, етказиб бериш ҳажми ӯтган йилниниг шу даврига нисбатан амалда ӯзгармади, бироқ таннарх деярли 30 фоизга ошди.

 

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: