ҲИНДИСТОНДА АВТОМОБИЛЛАРДАН ВОЗ КЕЧИШМОҚЧИ

Ҳиндистоннинг  Нью-Дели шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражаси энг  салбий даражага кӯтарилди. Ӯтган ҳафтада пойтахт ҳаво сифати индекси 451 бирликка етди, 500 белгиси ҳаёт учун хавфли ҳисобланади. Муаммоларни бартараф этиш учун Нью-Дели ҳукумати автомобиллардан фойдаланишни таъқиқлаши ва заводларни ёпиши, мактаб ӯқувчиларини таътилга чиқаргандан сӯнг офис ходимларини ҳам онлайн иш режимига ӯтказиши мумкин.

5 ноябрдан буён Деҳлининг кунлик ҳаво сифати индекси кӯрсаткичи 300дан пастга тушмади. Агар кӯрсаткичлар 0 дан 50 орасида бӯлса, ҳаво яхши, 51 дан 100 орасида қониқарли ҳисобланади.

Агар индекс кӯрсаткичи 151 дан 200 миқдорни кӯрсатса, у ҳолда ҳаво ӯртача ифлосланган, 201 дан 300 бирликкача жуда ифлосланган саналади.

300 дан юқори кӯрсаткичлар соғлиқ учун ҳавфли ҳисобланади ва узоқ вақт бу шароитда қолиш нафас йӯли касалликларини келтириб чиқариши мумкин. 500 дан юқори кӯрсаткичлар ҳаёт учун хавфли саналади.

Ҳиндистон пойтахтининг ҳаво сифати  ҳар йили бир неча сабаблар туфайли ёмонлашади, жумладан, Нью-Дели атрофидаги далаларда ӯрим-йиғимдан кейин похол ва сомонларга ӯт қӯйиб юборилиши сабабли. Олий суд деҳқонларнинг бу ҳатти-ҳаракатларини ноқонуний деб топди, бироқ улар бошқа илож йӯқлигини рӯкач қилиб, шундай қилишда давом этмоқдалар: ӯт-ӯланларни ёқиш янги ҳосил учун жой ҳозирлаши ва тупроқни тайёрлаши учун зарур.

Бундан ташқари, пойтахтда автомобил воситаларининг тинимсиз  ҳаракати ва   саноат корхоналарининг кӯплиги туфайли шаҳар осмонида тутун ҳосил бӯлади. Вазият куз фасли келиши билан яна оғирлашади, бу мавсумда шамолнинг деярли йӯқлиги атмосферада зарарли чиқиндиларнинг тӯпланиб қолишига олиб келади.

Кӯп миқдордаги тутун туфайли шаҳар аҳолиси ӯзларини ёмон ҳис қилишлари, кӯз қичиши ва нафас қисилишидан шикоят қиладилар. Сӯнгги кунларда ушбу аломатлар билан тиббий ёрдам учун шифохоналарга мурожаат қилиш сони кескин ошиб кетди.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: