БИЛЛ ГЕЙТС КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ТУГАШИНИ БАШОРАТ ҚИЛДИ

Microsoft асосчиси 2022 йилда ковид иммунитетнинг ривожлантириш ва янги дори-дармонларни яратиш туфайли инсоният учун камроқ хавфли бўлишини тахмин қилди.

Америкалик тадбиркор ва жамоат арбоби саховатпеша Билл Гейц Майкл Блумбергнинг янги иқтисодий форумидаги нутқи чоғида дунёда коронавирус пандемияси қачон ниҳоясига етишини маълум қилди.

Унга кўра, СОVID-19 касаллигининг оғир ҳолатлари ва бу касалликдан ўлиш даражаси 2022 йилнинг ёзига келиб кескин пасайиши керак.

Гейтснинг фикрича, бунга табиий ва эмлаш иммунитетининг шаклланиши ёрдам беради. Бундан ташқари, оғиз орқали фойдаланиш учун коронавирус препаратлари ҳам яхши натижалар беради.

Шу билан бирга, Microsoft асосчиси, агар дунёда СОVID-19 нинг янги штаммлари пайдо бўлмаса, бунга эришиш мумкинлигига аниқлик киритди.

Умуман олганда, унинг башоратларига кўра, СОVID-19 касаллигига чалиниш  ва ундан ўлиш умумий даражаси ўртача мавсумий грипп натижаларига етиши мумкин.

Гейтснинг сўзларига кўра, вакцина тақчиллиги билан боғлиқ муаммолар ҳам келаси йилга келиб бутунлай ҳал бўлади.

Масалан, тадбиркорнинг ҳисоб-китобларига кўра, ковид препаратларига бўлган талаб Африкада кўпайиши мумкин ва бу давлатлар учун қийинчилик туғдиради.

Ўз навбатида, Билл Гейтс бу муаммони ҳал қилиш учун барча имкониятларни ишга солишга ваъда берди ва Мерcк компаниясининг  коронавирусга қарши оғиз орқали юбориладиган препарат арзон бўлишига аниқлик киритди.

Дастлабки нарх $ 8 дан ошмайди, бу эса дори-дармонлар вирусга дуч келган ҳар бир киши учун етарли бўлишиги имкон яратади.

Миллиардер, шунингдек, янги пандемиялар хавфини камайтириш учун дунё ҳамжамиятини гриппга қарши фаол курашишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Билл Гейтс ва унинг собиқ хотини Meлиндa коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш учун миллионлаб доллар ажратган хайрия жамғармасини бошқаради.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: