МУТАХАССИС: МОСКВАДАГИ ҚУРИЛИШ ИНШООТЛАРИДА МУҲОЖИРЛАРДАН ВОЗ КЕЧИШ МУМКИН ЭМАС

Москва маъмуриятининг пандемия шароитида   пойтахт қурилиш майдонларида муҳожирлардан воз кечиш қарори деярли мантиққа тӯғри келмайди.

Мутахассислар Москва қурилиш иншоотларида меҳнат муҳожирларидан воз кечиш қарорида ҳеч қандай салбий тенденцияни кӯрмадилар, бироқ улар бу борадаги реал истиқболларни қайд этдилар, деб ёзади РИА Новости.

Аммо барибир, Москва мэри Сергей Собянин пойтахтдаги реконструкция дастури доирасида қурилиш майдонларида меҳнат муҳожирлари сонини камайтириш ҳақида кӯрсатма берди.

Халқаро муҳожирлик ташкилоти Москва бюроси,  БМТ муҳожирлик агентлигининг раҳбари Абдусаттор Эсоевнинг сӯзларига кӯра, пандемия шароитида бундай қарор қабул қилишнинг иложи йӯқ.

«Бундай қарор қабул қилиш ташкилотиимз нуқтаи назаридан ҳар бир давлатнинг ҳуқуқидир. Аммо бугунги кунда бундай чоралар кӯриш ҳақиқатга тӯғри келадими- пандемия қурилиш соҳаси жиддий зарар кӯрганини кӯрсатди”-айтиб ӯтди Эсоев.

Суҳбатдош Собянин таклиф қилганидек,  ҳозирги пайтда қурилиш майдонларида меҳнат қилаётган муҳожирларни Россия минтақаси аҳолиси билан алмаштириш мумкинлигига шубҳа қилмоқда.

Шу билан бирга. Абдусаттор Эсоевнинг таъкидлашича, агар муҳожирлар пойтахт ҳудудидаги қурилиш иншоотларида иш топа олмасалар, бошқа меҳнат бозорини қидиришлари мумкин.

«Кӯпчилик Марказий Осиёдан келади, ҳозир бизга маълумки, бу фуқаролар учун бошқа бозорлар очилмоқда- Корея, Туркия, бирлашган Араб Амирликлари.Биз бу ерда  ҳеч қандай манфийлик кӯрмаяпмиз”, таъкидлади мутахассис.

Эслатиб ӯтамиз, Москва қурилиш департаменти раҳбари Рафик Загрутдинов ҳам муҳожирлардан воз кечиш босқичма-босқич амалга оширилиши кераклигини  қайд этган.

Аввалроқ Москва мэрининг шаҳарсозлик сиёсати ва қурилиш бӯйича ӯринбосари Андрей Бочкарев пойтахт маъмурияти муҳожирларсиз қурилиш иншоотларида ишчилар етишмовчилигини тӯлдириш режасини тайёрлаётганини маълум қилган эди.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: