ТОЖИКИСТОН ФУҚАРОЛАРИ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИГА МАЖБУРИЙ QR-КОД ШАРОИТИДА ҚАНДАЙ ҚИЛИБ САФАР ҚИЛАДИЛАР

Россияда Тожикистоннинг эмланганлик ҳақидаги сертификати тан олинмайди, у Россия Федерациясига боришдан олдин қонунийлаштирилиши керак.

Россия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, 2022 йилнинг феврал ойидан мамлакат ҳудудига чет эл фуқаролари эмлашсиз ва эмланганлик ҳақидаги сертификатни тақдим этиш асосида берилган  QR-кодсиз киритилмайди. Шунга қарамай, Тожикистонда берилган сертификат Россия томонидан тан олинмайди. Нима учун ва нима қилмоқ керак? Бизнинг материалимиз шу мавзуда.

12 ноябр куни Россия ҳукумати Давлат Думасига транспортда, кафе ва дӯконларда QR-кодларни мажбурий жорий этиш бӯйича иккита қонун лойиҳасини тақдим этди. Бундан ташқари, QR-кодни авиапарвоз вақтида ҳам тақдим этиш зарур.

Бу янгиликларнинг барчаси келаси йилнинг феврал ойидан кучга кириши эҳтимоли бор.

Бунинг  Россияга парвоз этадиган Тожикистон фуқароларига қандай таъсир қилишини аниқлашга ҳаракат қилдик.

Биз ҳозир Россияга қандай бориш мумкинлиги, бунинг учун қандай ҳужжатлар талаб қилиниши ва келажакда нима кутаётгани ҳақида маълумот тӯпладик.

АЙНИ ПАЙТДА РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИГА ҚАНДАЙ БОРИШ МУМКИН?

Ҳозирда Россияга парвоз этувчи Тожикистон фуқароларидан чет эл паспорти ва «COVID-19 сиз саёҳат» иловасига киритилган QR — код кӯринишидаги коронавирусга қарши ПЦР — тестининг салбий натижалари бӯлиши талаб қилинади. Смартфонингизга ушбу илова ӯрнатилмаган ҳолда сиз Россия Федерациясига ҳаво йӯллари орқали  сафар қила олмайсиз.

Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Азия-плюс»га маълум қилишича, мамлакатдаги коронавирусга ПЦР-тести ӯтказадиган барча лабораториялар янги тизим бӯйича ишлайди ва тест натижасига кӯра QR- кодлар беради.

Эсда тутиш муҳим: ПЦР — тестнинг таъсири 72 соатни ташкил этади.

 

АГАР МЕН  КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ВАКЦИНА БИЛАН ЭМЛАНГАН БӮЛСАМ, ПЦР- ТЕСТСИЗ РОССИЯ ҲУДУДИГА КИРА ОЛАМАНМИ?

Йӯқ. Ӯз мамлакатида эмланган ва қӯлида сертификати бӯлган Тожикистон фуқаролари коронавирусга қарши ПЦР-тестнинг салбий натижаларисиз Россия Федерацияси ҳудудига кира олмайди, мамлакат лабораторияларидан бирида тест топширишингизга тӯғри келади.

Тожикистонда коронавирусга қарши эмланганлик ҳақидаги сертификатни Россия тан олмайди.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тожикистоннинг эмланганлик ҳақидаги сертификатларининг  тан олиниши бӯйича Россия расмийлари билан музокаралар олиб бораётгани  маълум қилди.

 

РОССИЯНИНГ ТОЖИКИСТОН СЕРТИФИКАТЛАРИНИ ТАН ОЛИШИНИНГ БОШҚА УСУЛЛАРИ БОРМИ?

Ҳа, бор. Россия томони Тожикистонда берилган гувоҳномани Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг Бош консуллик бошқармасида ( Пушкин кӯчаси ,34-уйда жойлашган) қонунийлаштирилиб тасдиқлангач, қабул қилиши мумкин.

Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг эпидемиологик хавфсизлик, фавқулодда вазиятлар ва тез ёрдам бошқармаси бошлиғи Наврӯз Жафаров «Азия-плюс»га маълум қилди.Тожикистон  Ҳукуматининг 2007 йил 2 ноябрдаги фармони билан ҳужжатларни қонунийлаштириш пуллик ҳисобланади. Жисмоний шахслар  қонунийлаштириш гувоҳномаси учун 7,5 сомоний, юридик шахслар 15 сомоний миқдорда  маблағ тӯлайдилар.

2022 ЙИЛНИНГ ФЕВРАЛ ОЙИДАН РОССИЯДА ҚАНДАЙ ҚОНУН КУЧГА КИРАДИ?

Бир қатор Россия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, 2022 йил 1 февралдан бошлаб Россияда коронавирусга қарши эмланганлик ёки яқинда бошдан кечирган COVIDни тасдиқловчи QR-кодларни мажбурий текшириш тӯғрисидаги  ҳукумат қонуни кучга киради.

QR-коднинг мавжудлиги ҳақидаги қонун  барча авиакомпанияларнинг (ҳоҳ рус, ҳоҳ хорижий) йӯловчиларига тааллуқлидир.

2022 йилнинг 1- февралига  қадар QR-коддан ташқари, ҳаво сафарлари учун коронавирусга ПЦР-тестнинг салбий натижаси ҳақидаги ҳужжатдвн фойдаланиш мумкин.

Тахминларга кӯра, QR-кодлар Россия Федерациясидаги 2022 йилнинг 1 июнига қадар — коллектив иммунитетга 80 фоиз эришгунга қадар мажбурий бӯлади, баён қилди РФ Транспорт вазири ӯринбосари Кирилл Богданов.

Тожикистон аҳолиси бугунги кунда COVID-19га қарши  5 турдаги вакциналар билан танлов асосида эмланишлари мумкин: CoronaVac, AstraZeneca, Moderna, Pfaizer вa Sputnik V.

РОССИЯДА ТАН ОЛИНГАН QR-КОДНИ ТОЖИКИСТОНДА ОЛИШ МУМКИНМИ?

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги яқин кунларда Россияда амал қилувчи эмланганликни тасдиқловчи QR-кодлар беришни бошлайди, деб ваъда қилмоқда вазирликда.

«Бугунги кунда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон банки кӯмагида ушбу тизимни жорий этиш ниятида. Сайтни ишлаб чиқиш деярли якунланди ва маълумотларни йиғиш давом этмоқда. Ушбу дастур доирасида тизимни ишга тушириш учун  керакли лавозимотлар ва жиҳозларгасӯров берганмиз, яқин кунларда бизга етказиб берилади, деди Наврӯз Жафаров.

Унинг қайд этишича, қӯлида эмланганлик ҳақидаги сертификати бор фуқароларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Бош консуллик бошқармасига юборади ва у ерда сертификат қонунийлаштирилади, шунидан сӯнг, Россия томонидан тан олинади.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: