ТУРКИЯ ТОЖИК ТЕКСТИЛИГА САРМОЯ КИРИТМОҚЧИ

Душанбе ва Анқара савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йӯналишларини белгиладилар.

Тожикистон ва  Туркия яқин йилларда ӯзаро товар айирбошлаш ҳажмини бир миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда.

Мамлакатлар тижоратда бундай айланмага иқтисодиётнинг устувор тармоқларида ҳамкорликни йӯлга қӯйиш орқали эришмоқчи, дея хабар беради Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот департаменти.

Анқарада Тожикистон ва Туркия саноат ва янги технологиялар вазири ӯринбосари Умед Солеҳзода ва Четин Али Донмез иштирокида учрашув бӯлиб ӯтди.

Шу тариқа, Тожикистон ва Туркия тӯқимачилик саноатида қӯшма фаолиятни кенгайтиришни режалаштирмоқда, шу мақсадда республикада тӯқимачилик кластери ташкил этилади.

Шунингдек, ҳамкорликни кенгайтириш алюминийни қайта ишлаш соҳасида, жумладан, якуний маҳсулот ишлаб чиқаришга ҳам тааллуқлидир.

«Иштирокчилар иқтисодий ҳамкорлик бӯйича Тожикистон-Туркия ҳукуматлараро комиссиясининг 11-йиғилиши доирасида ишлаб чиқилган Қӯшма ҳаракатлар  режасини амалга оширишнинг ӯз вақтида ва самарали йӯлларини излаш масалаларини муҳокама қилдилар”, дейилади хабарда. Томонлар  савдо ва сармоя, транспорт, саноат, таълим ва фан, қишлоқ хӯжалиги, муҳожирлик, энергетика, соғлиқни сақлаш, маданият ва сайёҳлик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш йӯлларини белгилаб олдилар.

Туркия тожик телевидениясини яхшилашга ёрдам беради.

Расмий статистик маълумотларга кӯра, 2021 йилнинг биринчи олти ойида республикалар ӯртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 177 миллион долларни ташкил этган. Бунгача эса , 2020 йилда бу кӯрсаткич 2019 йилдагига нисбатан 17 фоизга ошиб, 323 миллион долларни ташкил қилди.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: