ОЛИМЛАР: БУВИЛАР НАБИРАЛАРИНИ ӮЗ ФАРЗАНДЛАРИДАН КӮРА КӮПРОҚ ЯХШИ КӮРАДИЛАР

АҚШнинг  Эмори университети антропологларининг аниқлашича, бувилар эмоционал жиҳатдан невараларига кӯпроқ боғланган бӯладилар.

Тадқиқотчилар 3 ёшдан 12 ёшгача камида битта набираси бӯлган 50 нафар аёлни жалб этишди. Аёллар набиралари ва фарзандларининг фотосуратларини, шунингдек, нотаниш болалар ва катталарнинг фотосуратларини томоша қилишди. Бу муддат давомида олимлар функционал МРТ ёрдамида уларнинг бош  мияларини кузатдилар.

Маълум бӯлишича, бувиларда невараларининг суратларини қӯришлари билан эмоционал эмпатия билан боғлиқ соҳалар фаоллашади. Бу бувиларнинг набиралари ҳис-туйғуларини тушунишга интилишидан далолат беради – набиралар қувонса, бувилар улар билан бирга хурсанд бӯлишади, улар йиғлаганда, бувилар уларнинг изтиробларини ҳис қиладилар.

Ӯз фарзандларининг фотосуратларини кӯришлари  билан когнитив эмпатия билан боғлиқ мия ҳудудлари фаоллашди.

«Эмоционал эмпатия —  бу бошқа одам нимани ҳис қилаётганини ҳис қила олишингиздир”, деб тушунтиради асар муаллифлари.—Когнитив эмпатия- бу у нимани  ва нима учун ҳис қилаётганини  тушунганингизда”.

Бошқача қилиб айтганда, бувилар энг катта ҳиссий алоқага набиралари билан киришадилар.

Аввалроқ худди шу тадқиқотчилар гуруҳи болаларнинг оталари билан худди шундай тадқиқотлар ӯтказган. Натижаларни таққослаб, улар миядаги ҳиссиётларни қайта ишлаш зоналари, шунингдек, мукофот ва мотивация билан боғлиқ зоналарнинг фаоллашуви бувиларда  кӯпроқ ифода этилишини   аниқладилар.

Бу натижалар  вояга етган болаларга нима учун  ота-оналари  набираларини кӯрганда  ӯзларидан кӯра кӯпроқ ҳаяжонланишларини ҳис қилишларини тушунтиради. Болаларда нафақат ота-онасининг, балки бошқа яқинларининг ҳам миясини бошқаришга имкон берувчи маълум хусусиятлар мавжуд. Улғайгач одамлар болаликдаги каби ёқимтой эмас, шунинг учун энди улар бундай ижобий эмоционал ҳис-туйғуларни уйғотишга сабаб бӯлмайдилар.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: