ОЛИМЛАР НИҚОБЛАРНИНГ COVID-19ГА ҚАРШИ КУРАШДАГИ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАДИЛАР

Тадқиқотларга кӯра, ниқоб тутиш COVID-19 ,билан касалланишни 53 фоизга камайтиради.

Австралиянинг Монаша университети ва Эдинбург университети тадқиқотчилари ниқоб тутиш коронавирус тарқалишини 53 фоизга камайтиришини аниқладилар,  хабар беради РБК The BMJ журнали ҳаволасига таянган ҳолда.

Унинг муаллифлари коронавирусга қарши кураш чоралари самарадорлигига оид 30 дан ортиқ бошқа илмий мақолаларни таҳлил қилишган. Хусусан, булар ниқоб тутиш ва COVID-19 билан касалланишни камайтириш ӯртасидаги боғлиқликни ӯрганган олтита тадқиқотдир. Ушбу тадқиқотларда жами 390 мингга  яқин киши қатнашди, уларнинг 2,6 минг нафарида коронавирус аниқланган.

Олимларнинг аниқлашича, ниқоб тутиш COVID-19 билан касалланишни 53 фоизга камайтиради.

Ижтимоий масофани сақлаш, ӯз навбатида, коронавирус тарқалишини чорак баробарга камайтиради.Қӯл ювиш ҳам касалланишни 53 фоизга камайтиришни кӯрсатди. Бироқ унга бағишланган кам сонли тадқиқотлар туфайли, олимлар бу маълумотларни статистик аҳамиятга эга деб топмадилар.

Хулоса қилиб айтганда,  тадқиқот муаллифлари тӯплаган маълумотлар коронавирусга қарши курашда қӯл ювиш, ниқоб тутиш ва ижтимоий масофани сақлашнинг афзалликларидан далолат беради, деган хулосага келинди. Олимларнинг таъкидлашича, мактаблар ёки корхоналарни ёпиш, парвозларни чеклаш каби бошқа чоралар қанчалик самарали бӯлиши ҳалигача номаълум.

Россияда жамоат жойларида ва транспортда мажбурий ниқоб режими ҳали ҳам мавжуд. Ушбу  талаботга амал қилмаганлар жаримага тортилади. Москвада фуқаролар учун бу 4 -5 минг рубл атрофида.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: