РУСТАМ ЭМОМАЛИ САДРИДДИН АЙНИЙ УЙ-МУЗЕЙИНИ САҚЛАБ ҚОЛДИ

Душанбе раҳбари Рустам Эмомали Садриддин Айний уй-музейини бузиш борасида қарор қабул қилди.

Душанбе раҳбари Рустам Эмомали Садриддин Айний уй-музейини бузмасликка кўрсатма берди, деб хабар беради пойтахт маъмурияти матбуот хизмати.

Душанбе ҳокимлиги баёнотида айтилишича, Садриддин Айнийнинг уй-музейи бузилмайди ёки кўчирилмайди.

Ёзувчи, олим, замонавий тожик адабиёти асосчиси, Фанлар Академиясининг биринчи президенти ва Тожикистон Қаҳрамони Садриддин Айний уй-музейи Душанбе шаҳрининг Исмоил Сомоний ноҳиясидаги Ҳамзa Ҳакимзода кўчасида жойлашган.

Шаҳар ҳокимлигининг таъкидлашларича, Рустам Эмомали мамлакатнинг қатор олим ва ёзувчиларининг таклиф ҳамда илтимосларини инобатга олиб, уй-музейни бузиб ташлаш эмас, балки унинг янада сақланишини таъминлаш ҳақида кўрсатма берган.

«Душанбе раҳбари Рустам Эмомали бу қарорни фуқаролик жамияти, ижодкор зиёлилар ва одамлар Садриддин Айнийнинг уй-музейини бузмасликни сўрашганлиги тўгрисидаги мурожаатларидан сўнг қабул қилди», — дейилади ҳокимлик баёнотида.

Тегишли ташкилотларга музей атрофидаги ҳудудни кўкаламзорлаштириш, унда мунтазам ободонлаштириш ишларини олиб бориш топширилди.

Қайд этиш керакки, илгари кўплаб тожик олимлари уй-музей Садриддин Айний ҳақида ягона хотира эканлигини ва уни албатта асраш кераклигини айтишган.

Душанбе шаҳри хокимлиги Садриддин Айнийнинг уй-музейи бузилишига изоҳ берди

Эслатиб ўтамизки, музей 1978 йилда ёзувчининг 100 йиллиги шарафига ташкил этилган. Бу бинода ёзувчи 1951 йилдан 1954 йилгача, ўлгунига қадар яшаган. Айнийнинг вафотидан кейин, унинг оиласи узоқ йиллар давомида у ерда яшаган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: