ТОЖИКИСТОНЛИК ЭНГ ЯХШИ КУРАШЧИЛАР ӮНТАЛИГИ БААГА «КАТТА ДУБУЛҒА» ТУРНИРИГА БОРАДИ

Бирлашган Араб Амирликларида ӯтказиладиган “Катта дубулға” турнирида тожикистонлик ӯн нафар машҳур дзюдочилар иштирок этади.

БААда ӯтказиладиган турнирда бирданига ӯн нафар курашчилар иштирок этади, деб хабар беради Тожикистон Ҳукумати ҳузуридаги Ёшлар билан ишлаш ва спорт комитети.

Дзюдо бӯйича спорт мусобақалари 26-28 ноябр кунлари Абу-Дабида бӯлиб ӯтади.

Маълумки, бу галги халқаро мусобақада Тожикистон шарафини 10 нафар машҳур спортчи ҳимоя қилади.

60 килограммгача бӯлган вазн тоифасида – Шахбоз Саидаброров, 66 килограммгача бӯлган вазн тоифасида бирданига икки нафар – Алижон Сафаралиев ва Баҳром Сӯфиев. Кейинги 73 килограммгача бӯлган вазн тоифасида Сомон Маҳмадбеков ва Муҳаммадраҳим Сарахонов баҳс олиб боради.

81 килограммгача бӯлган вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини яна бир жуфтлик – Ҳақназар Назаров ва Хушвахт Идиев ҳимоя қилади.

Жаҳонгир Мажидов ва Комроншоҳ Устопириён 90 килограмм вазн тоифасида курашади.

100 килограммгача бӯлган энг йирик тоифадаги ӯнинчи спортчимиз Темур Раҳимовдир.

Маълумки, Бирлашган Араб Амирликларида бӯлиб ӯтадиган “Катта дубулға” турнирининг биринчи кунида Сайдаброров, Сафаралиев ва Сӯфиев куч синайдилар. Иккинчи куни Маҳмадбеков, Сарахонов, Идиев ва Назаровлар татамига чиқишади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: